Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

305490       0

Таълим муассасалари

       

Термиз шаҳридаги мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди

Хабарингиз бор, кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан мактабларда хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда мактаб ўқувчиларини камида иккита хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш устувор вазифа этиб белгиланган эди.

Ушбу белгиланган устувор вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида бугун, шаҳар ҳокимлигида халқ таълими бўлими масъуллари, мактаб директорлари ва уларнинг тегишли ўринбосарлари билан учрашув ўтказилди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари I.Saparov, Термиз шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи E.Narmanov, сектор раҳбарлари ва алоқадор масъуллар иштирок этишди.

Учрашувда 2023 йилдан ўқувчиларни мактабларда хорижий тил ва касбга ўргатиш, уларни даромад топадиган иш билан таъминлаш бўйича маҳаллалар драйверидан келиб чиқиб, асосли фикр-мулоҳазалар билдирилди ва амалга ошириладиган ишлар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари