Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

452322       0

Шаҳар депутатлар кенгаши

       

“Амалий натижадорлик, Инсон қадри - "Янги Ўзбекистон" стратегиясининг бош мақсади”
Бугун, Халқ депутатлари Термиз шаҳар кенгашининг ХХХХИ-сессиясида шаҳар ҳокими Исроил Бўриевич Худойбердиев Термиз шаҳрида 2021 йилда амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда 2022 йилга мўлжалланган устувор вазифалар юзасидан “Халққа мурожаат” қилди.
Халқ депутатлари Термиз шаҳар кенгаши депутатлари, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари шунингдек, нодавлат ташкилотлар, жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган сессияда шаҳар ҳокими 2021 йилда амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда 2022 йилга мўлжалланган устувор вазифаларни белгилаб олиш, бу борада ислоҳотларнинг амалий натижадорлигини оширишда, жойларда янги ташаббусларни илгари суришда, аҳолининг янада фаолроқ ва ташаббускор бўлишига эришиш лозимлиги айниқса, Юртбошимиз таъбири билан айтганда, аҳолимизни рози қилишимиз, улар учун фаровон ҳаёт ва муносиб турмуш шароитини яратиб беришимиз кераклиги бу борада олиб борилган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берди.
Ҳисоботда “Обод маҳалла” дастури доирасида ҳудудларни ривожлантириш, хусусан, коммуникация ва ижтимоий инфратузилма объэктлари қурилишига алоҳида эътибор қаратилаётгани айтилди.
Сессияда ҳудудни 2022-йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгилаб олинган устувор вазифаларга ҳам алоҳида тўхталинди. Хусусан, “Маҳаллабай” ишлаш тизимини ривожлантириш ҳисобидан жойларда аҳолининг ўзини-ўзи иш билан таъминлаш масалаларини ривожлантириш, «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»га киритилган фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилиш борасида амалга ошириладиган ишлар ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, коммуникация, кам таъминлаган оилалар турмуш шароитини яхшилаш, жойларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, «Ҳар бир оила – тадбиркор» тамойили асосида ишлаб чиқариш ва оилавий бизнесни йўлга қўйиш борасидаги режалар тўғрисида тўхталинди.
Сессия якунида бугунги кунда аҳоли ҳаётини яхшилаш учун долзарб бўлиб турган маҳаллий буджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланишда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш, янги иш ўринлари яратиш масалалари муҳокама этилди.


Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари