Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

398965       0

Шаҳар депутатлар кенгаши

       

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТЕРМИЗ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ 50-СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

Сессияда халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор бўлим ва ташкилот раҳбарлари қатнашдилар.

Сессия кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 17 январдаги ПФ-5633-сонли Фармонининг шаҳардаги ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Термиз шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудири Саодатов Шухрат Ходжакуловичнинг 2022 йил 1-ярим йиллик ахбороти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрда “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сон Фармони ижроси юзасидан Термиз шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 9-сонли айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб ва 26-сонли умумтаълим мактаб директорларининг ўтган ўқув йили мобайнида амалга оширилган ишлар тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ-31-сон қарори асосида шаҳардаги хоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлиги хамда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга ошираётган ишлари юзасидан шаҳар маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари Д.Нормуродовнинг 2022 йил 1-ярим йиллигида амалга оширган ишлари натижалари тўғрисида шунингдек, Термиз шаҳридаги “Маърифат” ва “Алпомиш” маҳаллалари профилактика инспекторлари томонидан ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисида “Маърифат” ва “Алпомиш” маҳаллалари профилактика инспекторлари Ж.Пирматов, Б.Сариевларнинг ҳисоботлари тингланди.
Шунингдек, кун тартибдаги бошқа масалалар атрофлича муҳокама этилиб, шаҳар Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Шу билан сессия ўз ишини якунлади.

 


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
12 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари