Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

472188       0

Ҳокимлик аппарати

       

Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгашининг ХХХI сессияси бўлиб ўтди
Сессияда Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокими, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ташкилот-корхона раҳбарлари иштирок этишди. Сессияни Термиз шаҳар ҳокими Исроил Худойбердиев бошқариб борди. Кун тартибида жами 9 масала муҳокамага қўйилиб кўриб чиқилди. Биринчи масала юзасидан Халқ таълими тизимида таълим сифатини яхшилаш борасида 2021 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар юзасидан Термиз шаҳар Халқ таълими бўлими мудири О.Садатов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сонли ва 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сонли қарорларига асосан бириктирилган ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2021 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар тўғрисида шаҳар сектор раҳбарлари ҳисоботлари, хусусан шаҳардаги 1-сектор раҳбари ўринбосари М.Кенжаева, “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларни сарфлаш харажатлари юзасидан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими раиси А.Пардаев, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида шаҳар ҳокимининг ўринбосари К.Ашуров, Ўзбекистон ёшлар ишлар агентлиги шаҳар бўлими бошлиғи Ж.Салоҳитдинов ва мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими томонидан 2021 йилнинг 5 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими бошлиғи кенгашга ахборот берди.
Сессияга қўйилган юқоридаги масалалар юзасидан депутатлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, амалга ошириладиган ишлар юзасидан халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгашининг қарорлари қабул қилинди.

 

  

 

 

 

 

 


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари