Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

421472       0

Очиқ маълумотлар

       

ТЕРМИЗ ШAҲРИНИНГ 2022 ЙИЛ ЧОРАГИДАГИ ИҚТИСОДИЙ КЎРСAТКИЧЛAРИ.


Мамлакатимизда бугунги кунда юз бераётган ўзгаришлар, айниқса иқтисодиётимизнинг ривожланиш кўрсаткичлари хар биримизга алохига қувонч бағишлайди. Жорий йилда хам юксак ўсиш суръатлари кўзда тутиляпти.

Маълумки, истиқлол йилларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳамда хунармандчилик соҳаларида нафақат иқтисодиётимизнинг йетакчи буғини, балки давлатимиз ва жамиятимиз ривожида ҳал қилувчи ахамиятига ега бўлган асосий кучга айланди.

Aйниқса бозорни импорт ўрнини босувчи маҳсулот хамда хизматлар билан тўлдириш, експорт салоҳиятини юксалтириш, аҳоли бандлигини таъминлашда тадбиркорларимизнинг ҳиссаси салмоқли бўлмоқда. Бугунги кунда шахарда фаолият юритаётган кичик бизнес субйектларини ривожланиши ялпи ички махсулотни шакллантиришдаги улушининг ўсиб бориши бунга асос бўлади.

Ўз навбатида тадбиркорлар изланувчанлиги туфайли аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, даромадини кўпайтиришда йетакчи кучга айланди. Шахримизда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар томонидан савдо, саноат, хизмат соҳаларида бўлаётган янгиланишлар фикримизнинг яққол тасдиғидир.

Термиз шахримизда 2022 йил 3 ой якунида саноат маҳсулотлари 101,4 % га, пудрат қурилиш ишлари 114.8 % га, хизматлар 117,8 % га, савдо 111,9 % га, қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти 100,3 % га бажарилган бўлсада, бу кўрсаткичларнинг асосий улуши тадбиркорлик субъйектларига тўғри келмоқда.

Тадбиркорларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида, Термиз шахар статистика бўлими томонидан ҳар ойнинг иккинчи тўртинчи жума кунлари “Очиқ ешик кунлари” ташкил етилиб, унда кичик бизнес субйектларига ҳамда фермер хўжаликлари томонидан електрон ҳисоботларини топшириш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукуматининг тадбиркорлар учун қабул қилинган янги Фармонлари, Қарорлари ва ундаги имкониятлар тўғрисида тегишли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Қисқача айтганда, Термиз шахримиз тадбиркорлари иқтисодиётимиз равнақи, ҳалқимиз турмуш даражасини ошишига ўз куч-қудратини сарф қилишдан ва меҳнат самарасини оширишдан тўхтамайди.
Термиз шахари статистика бўлими


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари