Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

183630       0

Очиқ маълумотлар

       

Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш Консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”гиПФ-5655-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилди.

Қонунни ишлаб чиқишда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти
ва Йевропа  статистиклари конференсиясининг аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш бўйича асосий тамойиллари ва тавсияларидан асос сифатида фойдаланилди. Шунингдек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Осиё ва Йевропа мамлакатлари, жумладан, Россия Федерацияси, Беларус, Украина, Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Буюк Британия, Франсия, Германия, AҚСҲ, Канада ва бошқа давлатларнинг ушбу соҳадаги тажрибалари ўрганилиб, қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда  фойдаланилди.

Қонун бешта боб ва ўттиз бир моддадан иборат бўлиб, ундақонуннинг мақсади, асосий тушунчалар, аҳолини рўйхатга олишнинг вазифалари ва принсиплари ёритиб берилган. Aсосий принсиплардан бири сифатида даврийлик принсипи, яъни аҳолини рўйхатга олиш ўн йилда камида бир марта ўтказилиши ҳамда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисидаги қарор, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилиниши белгилаб қўйилган.

Aҳолини рўйхатга олиш жараёнида, шахсга доир маълумотлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга олиш варақлариасосида ҳар бир респондент учун якка тартибда тўлдирилади, яъни рўйхатга олувчи шахслар томонидан уйма-уй юриб, ҳар бир респондент учун алоҳида тўлдирилади. 

Яна бир муҳим принсиплардан бири, бу шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги бўлиб, бунда аҳолини рўйхатга олиш жараёнида йиғилган шахсга доир маълумотлар махфий ҳисобланиши, улар респондентнинг розилигисиз ошкор етилмаслигива тарқатил-маслиги қатъий белгилаб қўйилган.

Қонунда респондент тушунчасига ҳам аниқлик киритиб кетилган, яъни респондентлар – аҳолини рўйхатга олиш санасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет ел фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳисобланади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи, лекин аҳолини рўйхатга олиш санасида унинг ҳудудидан ташқарида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳам респондент  ҳисобланиши ёритиб ўтилган. Шунингдек, Қонунда,аҳолини рўйхатга олишни тартибга солиш соҳасида давлат бошқаруви, махсус ваколатли давлат органи, рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича Республика комиссияси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари, аҳолини рўйхатга олишда иштирок етувчи рйеспондентларва рўйхатга олувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тартиби,тадбирларни молиявий таъминлаш асослари белгилаб берилган.

 

Термиз шаҳар Статистика бўлими ходими А. Қодиров


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари