Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

183601       0

Очиқ маълумотлар

       

Саноат ишлаб чиқаришда кичик бизнеснинг ҳиссаси

Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз ички бозорини товар ва хизматлар билан таъминлашда, аҳоли бандлиги ва реал даромадларини оширишда, ресурсларни оқилона тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланишда, ижтимоий гуруҳлар даромадларининг номутаносиблигини камайтиришда, иқтисодиётнинг турли тармоқлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни яхшилашда катта аҳамиятга эга бўлиб, ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий катализатори ҳисобланади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари бозор конъюнктураси ўзгаришларига ҳам, истеъмолчи талаби ўзгаришларига ҳам тез мослашишга қодир бўлиб, истеъмол бозоридаги мувозанатни ушлаб туришда муҳим роль ўйнайди, шунингдек, рақобат муҳитининг шаклланишига хизмат қилади.

2023- йилнинг январь-июнь  ойларида туманда 544,6 млрд. сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилиши амалга оширилган бўлиб, шундан 283,4 млрд. сўм ёки умумий ҳажмнинг 52,0 % ни кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулоти ташкил қилганлигини кўришимиз мумкин.

Хизматлар

Хизматлар соҳасини ривожлантириш ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда мамлакатда олиб борилаётган бозор ислоҳотлари жамиятни ривожлантиришнинг энг муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифаларини ҳал қилишда хизмат кўрсатиш соҳасининг ролини оширишга катта таъсир кўрсатади. Хизматларнинг хилма-хиллиги аҳолининг катта қисмини ҳаёт сифатини ва фаровонлигини яхшилаш имконини беради. Натижада, 2023- йил январь–июнь ойларида хизматлар ишлаб чиқариш ҳажми 2074,9 млрд. сўмни ташкил этди. Ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,4 % ни ташкил этди

Термиз шаҳрида энг катта хизмат молиявий хизматлар (749,9 млрд. сўм) ва савдо хизматлари (448,6 млрд. сўм) га тўғри келади.

Энг кичик хизмат ҳажми эса ижара хизматлари (25,8 млрд. сўм) ва Компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар (31,0 млрд. сўм) кўчмас мулк билан бўлиқ хизматлар (33,4 млрд. сўм)га тўғри келади.

Термиз шаҳри бўйича юқори улуш молиявий хизматлари (36,1 %) ва савдо хизматлар (21,6 %) да қайд этилди.

Унча юқори бўлмаган улуш ижара хизматлари (1,2 %) ва компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича  хизматлар (1,5 %) да қайд этилди.

Термиз шаҳрида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан юқори ўсиш суръатлари алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (147,2 %) ва молиявий хизматлар (125,6 %) да қайд этилди.

Унча юқори бўлмаган ўсиш суръатлари ижара соҳасидаги хизматлар ( 84,8 %) ва бошқа хизматлар ( 99,0 %) ни ташкил этади.

РEГИСТР

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, Термиз шаҳарида 2023- йилнинг 1- июль ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони
6448 тани ташкил қилиб, шундан 4311 таси ёки 66,9 фоизи фаолият кўрсатмоқда.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми савдо 1924 та (29,8 фоизи), қурилиш 930 та (14,4 фоизи), саноат 896 та
(13,9 фоизи), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 513 та (8,0 фоизи), ташиш ва сақлаш 234 та (3,6 фоизи) соҳаларига тўғри келади.

Рўйхатга олинган корхоналар умумий сонининг 84,8 фоизи хусусий  корхоналар, 5,1 фоизи давлат мулки шаклидаги корхоналар, 6,2 фоизи чет эл сармояси иштирокидаги  корхоналар, 3,9 фоизи бошқа корхоналар улушига тўғри келди.

2023- йил январь-июнь ойларида жами 365 та янги корхона ва ташкилотлар рўйхатга олинган (шундан кичик бизнес субъектлари 353 та).

Иқтисодий фаолият турлари бўйича янги рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг 40,3 фоизи савдо, 10,7 фоизи қурилиш, 7,9 фоизи яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 7,4 фоизи саноат ҳамда 5,8 фоизи қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳаларига тўғри келади.

Ҳисобот даврида 115 та корхона ва ташкилотлар фаолияти тугатилган.

Кичик тадбиркорлик субъектлари

(деҳқон ва фермер  хўжаликларисиз)

2023- йил 1- июль ҳолатига рўйхатга олинган кичик бизнес субъектлари сони
5814 тани ташкил этиб, шундан 3710 таси фаолият  юритмоқда . Шунингдек, 2023- йил январь-июнь ойларида янги ташкил этилган кичик бизнес субъектлари сони 352 тани ташкил этади. Ўз навбатида фаолиятини тугатган кичик бизнес субъектлари сони 112 тани ташкил этмоқда.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган кичик тадбиркорлик субъектларининг асосий қисми савдо 1917 та (33,0 фоизи), қурилиш 924 та (15,9 фоизи), саноат 891 та (15,3 фоизи), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 513 та
(8,8 фоизи), ташиш ва сақлаш 227 та (3,9 фоизи) ҳамда ахборот ва алоқа 175 та
(3,0 фоизи) соҳаларига тўғри келади.

Хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, Сурхондарё  вилоятида 2023- йилнинг 1- июль ҳолатига рўйхатга олинган чет эл инвестицияси киритилган корхоналар сони 673 тани ташкил қилиб, Термиз шаҳрида 397 тани ташкил этади, шундан фаолият кўрсатаётган 189 та, янги ташкил этилгани 22 тани ташкил этади.

Оилавий корхоналар тўғрисида маълумот

2023- йилнинг 1- июль ҳолатига Термиз шаҳарида жами 463 та оилавий корхонар ўйхатдан ўтган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 43 та га кўпайганлиги кузатилган, фаолият кўрсатаётганлари эса 251 тани ташкил этади.

Термиз шаҳарида рўйхатдан ўтган оилавий корхоналарнинг Сурхондарё вилоятидаги  улуши 7,0 фоизга тенг.

ИНВEСТИЦИЯ

2023- йилнинг январь-июнь ойларида асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 1 173,5 млрд. сўмни ёки 2022- йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 79,5 фоизни ташкил қилди.

Жорий даврда ўзлаштирилган инвестицияларнинг молиялаштириш манбалари асосан корхоналарнинг ўз маблағлари (жами инвестициялар ҳажмига нисбатан 25,9 %), тижорат банклари кредитлари (11,3 %) ҳисобига тўғри келди.

2023- йилнинг январь-июнь ойларида асосий капиталга ўзлаштирилган тўғридан тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 215,8 млрд. сўм ўзлаштирилди ва Сурхондарё вилояти бўйича улуши 7,9 фоизни ташкил қилди.

Қурилиш фаолияти

2023- йилнинг январь-июнь ойларида 1 159 803,8   млн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2022- йилнинг январь-июнига нисбатан 130,2 фоизни ташкил этди.

2023- йилнинг январь-июнь ойларида чакана савдо товар айланмаси
1 538,6 млрд. сўмни ёки 2022- йилнинг шу даврига нисбатан 107,8 % ни ташкил қилди.

 ИСТEЪМОЛ БОЗОРИ ВА ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР

Йирик корхоналарнинг чакана савдо товар айланмасида  59,9 млрд. сўмни ташкил қилади ва умумий чакана савдо товар айланмасидаги улуши 3,9 % ни ташкил қилди.

Кичик корхона ва микрофирмаларнинг товар айланмаси 353,0 млрд. сўмга етди, умумий чакана савдо товар айланмасидаги улуши эса 22,9 % ни ташкил қилди.

Умумий товар айланмаси ҳажмининг 1 125,7 млрд. сўми якка тартибдаги тадбиркорлар ва жисмоний шахсларнинг ҳисобига тўғри келди. Ушбу секторнинг жами чакана савдо товар айланмаси ҳажмидаги улуши 73,2 % га тенг бўлди.

Ташқи савдо айланмаси

Термиз шаҳрида ташқи савдо айланмаси 2023- йилнинг январь-июнда
28 063,0 минг АҚШ долларни, жумладан экспорт 3 517,9 минг АҚШ долларни, импорт  24 545,1 минг АҚШ долларни, шунингдек ташқи савдо сальдоси -21 027,2 минг АҚШ долларни ташкил этди.

Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги

2023- йил январь-июнь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида ишлаб чиқариш (кўрсатилган хизматлар) умумий ҳажми барча тоифадаги хўжаликларда 77,2 млрд. сўмни ёки 2022- йилнинг мосдаврига нисбатан ўсиш суръати 115,3 фоизни ташкил қилди.

ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИ
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ СТАТИСТИКА БОШҚАРМАСИ
ТEРМИЗ ШАҲАР СТАТИСТИКА БЎЛИМИ


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари