Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

355961       1

Очиқ маълумотлар

       

Тадбиркор - элга мададкор

 

Мамлакатимизда бугунги кунтган ўзгаришлар, айниқса иқтисодиётимизнинг ривожланиш кўрсаткичлари ҳар биримизга алоҳида қувонч бағишлайди. Жорий йилда ҳам юксак ўсиш суръатлари кўзда тутиляпти.

Маълумки, истиқлол йилларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳамда ҳунармда юз бераёандчилик соҳаларида нафақат иқтисодиётимизнинг етакчи бўғини, балки давлатимиз ва жамиятимиз ривожида ҳал қилувчи аҳамиятига эга бўлган асосий кучга айланди.

Айниқса бозорни импорт ўрнини босувчи маҳсулот ҳамда хизматлар билан тўлдириш, экспорт салоҳиятини юксалтириш, аҳоли бандлигини таъминлашда тадбиркорларимизнинг ҳиссаси салмоқли бўлмоқда. Бугунги кунда шаҳарда фаолият юритаётган кичик бизнес субектларини ривожланиши ялпи ички махсулотни шакллантиришдаги улушининг ўсиб бориши бунга асос бўлади.

Ўз навбатида тадбиркорлар изланувчанлиги туфайли аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, даромадини кўпайтиришда етакчи кучга айланди. Шаҳримизда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар томонидан савдо, саноат, хизмат соҳаларида бўлаётган янгиланишлар фикримизнинг яққол тасдиғидир.

Термиз шаҳримизда 2022 йил 7 ой якунида

- саноат маҳсулотлари 109,6 % га,

- пудрат қурилиш ишлари 108.3 % га,

- хизматлар 116,8 % га,

- савдо 113,2 % га бажарилган бўлсада, бу кўрсаткичларнинг асосий улуши тадбиркорлик субъектларига тўғри келмоқда.

Тадбиркорларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида, Термиз шаҳар статистика бўлими томонидан ҳар ойнинг иккинчи, тўртинчи жума кунлари “Очиқ эшик кунлари” ташкил этилиб, унда кичик бизнес субектларига ҳамда фермер хўжаликлари томонидан электрон ҳисоботларини топшириш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукуматининг тадбиркорлар учун қабул қилинган янги Фармонлари, Қарорлари ва ундаги имкониятлар тўғрисида тегишли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Қисқача айтганда, Термиз шаҳримиз тадбиркорлари иқтисодиётимиз равнақи, ҳалқимиз турмуш даражасини ошишига ўз куч-қудратини сарф қилишдан ва меҳнат самарасини оширишдан тўхтамайди.

 

Юсуф Турдиев

Термиз шаҳар статистика бўлими бошлиғи


1 comments

Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари