Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

8710       1

Маҳаллалар

       

Конституция - инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолати


Ҳар бир халқ, миллат ўз истиқлолига эришганидан сўнг жаҳонда янги мустақил давлат сифатида ташкил топганлиги, мақсади, келажак истиқболларини Конституцияда белгилаб қўяди. Чунки дунёдаги мавжуд конституцияларнинг барчаси уларни ижод этган халқнинг, миллатнинг сиёсий тафаккури, маънавияти ва маданияти билан узвий боғлиқдир. Худди шу маънода Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳам халқимиз табиатига мос барча маънавий-маданий қадриятларни, халқимиз донишмандлигини, ахлоқий фазилатларини ўзида мужассам этган. Асосий қонунимиз йиллар давомида халқимизнинг дилидан жой олди, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда мажбуриятларини ўзида мужассам этган дастурул амал сифатида намоён бўлди. Йиллар ўтган сайин Конституциямизнинг мукаммаллиги, ҳаётийлиги, унинг келажакнинг ҳам талабларига жавоб бера олиши исботланмоқда. Бу эса истиқлолнинг илк йилларида Асосий қонунни яратиш йўлида амалга оширилган улкан ва машаққатли меҳнат самарасидир. Ўтган давр ичида нимага эришган бўлсак Конституция асосида амалга оширилди, унинг нормаларига амал қилган ҳолда эришдик. Конституциянинг 22-моддасида давлат ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиши ва уларга ҳомийлик кўрсатиши,
23-моддасида республика ҳудудида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ҳимояланиши кафолатлаб қўйилди. Конституцимизнинг
13-моддасида: “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади” деб белгилаб қўйилган.
Асосий қонуннинг 93-моддасига назар ташлайдиган бўлсак, “Ўзбекистон Республикасининг Президенти фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига риоя этилишининг кафилидир” деб белгилаб қўйилганлигининг шоҳиди бўламиз. Бу меъёр мамлакат раҳбарининг ҳар бир инсон ҳақ-ҳуқуқлари учун шахсан кафил эканлигини кўрсатиб турибди. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва мустақиллик йилларида қабул қилинган барча қонунларимиз, олиб борилаётган ислоҳотлар, аввало, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга, ҳимоя қилишга йўналтирилган. Шу улуғ мақсад йўлида давлатимиз умумбашарий инсонпарварлик қоидаларига асосланиб, фуқароларимизнинг эркинликлари, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тўлиқ таъминлаб келмоқда. Истиқлол йилларида Юртбошимизнинг ташаббуси ва бевосита раҳбарлигида миллий қонунчилигимизда нафақат инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, балки инсонпарварлик тамойиллари ҳам кучайтирилди. Мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ Инсон ҳуқуқлари умужаҳон декларацияси ратификация қилинди ва ундаги инсонпарвар мезонлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий меъёрларига айланди. Ҳар бир инсоннинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини билиб олиши учун етарли шароитлар ташкил қилинди. Шунинг учун ҳам давр ўтиши билан биз Конституциямизнинг аҳамияти ва моҳиятини, ҳаётимиздаги ўрни ва таъсирини, қадр-қимматини янада чуқурроқ англаб бормоқдамиз ва унга бўлган ҳурмат-эътиборимиз тобора ортмоқда. Демократик жамиятнинг энг муҳим белгиларидан бири жамият аъзоларининг қонун олдидаги тенглиги, Конституция ва қонунлар устунлигининг таъминланганидир. Мамлакатимизда Конституциянинг устуворилигини таъминлаш, яъни қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар томонидан чиқарилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг конституциявийлигини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судига юклатилган.

Конституцияга мувофиқ, давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи органларини тийиб туриш ва мувозанатда ушлаб туриш учун Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ўзининг ваколатлари доирасида қуйидаги масалаларни кўриб чиқади: Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, ҳукумат, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси давлатлараро шартномавий ва бошқа мажбуриятларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлигини аниқлайди; Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан имзолангунига қадар Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини ратификация қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлигини аниқлайди; Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Қорақалпоғистон Республикаси қонунларининг Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради; Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари нормаларига шарҳ беради; Ўзбекистон Республикаси Олий судининг муайян ишда қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида судлар ташаббуси билан киритилган мурожаатини кўриб чиқади; конституциявий судлов ишларини юритиш амалиётини умумлаштириш натижалари юзасидан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этади. Конституциявий суд муайян ишда қўлланилган қонуннинг Конституцияга мувофиқлигини фуқаролар ва юридик шахсларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини бузилганлиги тўғрисидаги шикоятларни текшириш ҳақидаги ишларни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан берилган ваколати доирасида бошқа ишларни кўриб чиқади.
2021 йилнинг 27 апрелида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий қонуннинг қабул қилинди. Унинг мақсади Конституциявий суд фаолиятининг самарадорлиги ва нуфузини оширишга, мустақиллигини мустаҳкамлашга, уни шакллантириш тартибини янада демократлаштиришга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтиришга қаратилди. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий қонунда белгиланган ваколатларни аниқ ва оғишмай амалга ошириш учун Конституциявий суд ўз фаолияти давомида қуйидаги асосий принципларга амал қилади. Булар, Конституциянинг устунлиги, мустақиллик, коллегиаллик, ошкоралик, тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги принципларидир.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасига мувофиқ, Конституциявий суд қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлиб, бу ҳуқуқ Конституциявий суд томонидан қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш орқали амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига масалалар киритиш ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари - Бола ҳуқуқлари бўйича вакил, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида тўртдан бир қисмидан иборат депутатлар гуруҳи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари умумий сонининг камида тўртдан бир қисмидан иборат сенаторлар гуруҳи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил эгадирлар.
Шунингдек, агар қонун фуқаролар ва юридик шахсларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини бузаётган ҳамда судда кўрилиши тугалланган муайян ишда қўлланилган бўлса, фуқаролар ва юридик шахслар қонуннинг Конституцияга мувофиқлигини текшириш тўғрисидаги шикоят билан Конституциявий судга мурожаат этишга ҳақлидир. Мухтасар қилиб айтганда Конституция - тараққиёт гарови. Демак, қонунларга қатъий амал қилсак, давлат ва жамият олдидаги бурчимизни адо этган, қолаверса мамлакатимизни гуллаб яшнашига ҳисса қўшган бўламиз.

Жиноят ишлари бўйича Термиз
шаҳар судининг судья ёрдамчиси Н.Хасанова


1 comments

Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2022
Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари