Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

440780       0

Ахборот хизмати

       

ТЕРМИЗ ШAҲAР ДAВЛAТ СОЛИҚ ИНСПЕКСИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ ҲИСОБОТИ ВA ТAДБИРКОРЛAРГA МУРОЖAAТИ

Мамлакатимиз раҳбари жорий йилнинг 16 март куни давлат солиқ қўмитасига ташрифи давомида соҳани такомиллаштириш, хусусан солиқ тизимини рақамлаштириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва кўламини ошириш, шунингдек, “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар билан бевосита мулоқотга киришиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириш юзасидан бир қатор топшириқлар берганди.
Мазкур топшириқларнинг ижросини таъминлаш, тадбиркорларни солиқ соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар билан таништириш мақсадида 29 март куни давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари иштирокида Термиз шаҳрида учрашув ўтказилди унда жами 200 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок етишди.
Термиз шаҳар давлат солиқ инспексияси томонидан 2022 йилнинг 1 чораги давомида амалга оширилган ишлар хусусидага айрим маълумотларга еътиборингизни қарацак.
Солиқ турларидан ортиқча тўлов суммасини қайтариш юзасидан 36 корхонада 121,2 миллион сўмга пул маблағлари корхоналарнинг ҳисоб рақамларига қайтарилди.
Термиз шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган солиқ тўловчилари томонидан 86.1 млрд. 94.4 млн. сўм миқдорида солиқ тўланиб, белгиланган прогноз режаси 8.3 млрд. сўм ортиғи билан бажарилди. Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг асосий қисми 91.6 млрд. сўми, яъни 97.2 фоизи юридик шахслар, 2.7 млрд. сўми ёки 2.8 фоизи еса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди.
Солиқ турлари бўйича таҳлил етадиган бўлсак, тушумнинг 62.8 млрд. сўм ёки 66.5 фоизини жисмоний шахслар даромад солиғи, 5.7 млрд. сўм ёки 6.1 фоизини айланмадан олинадиган солиғи, 2.1 млрд. сўм ёки 2.2 фоизини юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи, 1.9 млрд. сўм ёки 2.0 фоизини жисмоний шахсларнинг йер ва мол-мулк солиғи ҳамда қолган 21.9 млрд. сўм ёки 23.2 фоизини еса бошқа солиқлар ва йиғимлар ташкил етди.

Ҳурматли тадбиркорлар! Термиз шаҳар давлат солиқ инспексияси ходимлари солиқ соҳасига оид барча саволларингизга жавоб бериш, билмаганларингизни ўргатиш ва “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида сизга яқиндан ёрдам беришга доимо тайёрдир.

Мадамин Худойбердийев,
Термиз шаҳар давлат солиқ инспексияси бошлиғи


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари