Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

442779       0

Ахборот хизмати

       

Расмий_муносабат

Жорий йилнинг 14 март куни “Diyor24.uz” расмий канали орқали “Термиз шаҳар “Гулистон” маҳалласи Хоразм кўчасида ёмғир суви тўпланиб, табиий кўллар ҳосил бўлганлиги тўғрисида ушбу ҳудудда яшовчи фуқароларнинг мутассадди ташкилотлар томонидан мазкур ҳолатни бартараф этилиши юзасидан мурожаати” йўлланган.

Ушбу мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Термиз шаҳрида 2021-йил "Гулистон" маҳалласи худудидаги барча ички йўллар "Обод маҳалла" дастури доирасида жорий таъмирланган, “Хоразм” кўчасидаги якка тартибдаги уй-жойларнинг эгалари томонидан уйларининг олд қисми бетонланиб, сув кирмаслиги учун кўтарилган, йўлнинг асосий қисми эса юқоридаги дастур асосида асфальт қилинганлиги натижада ушбу кўчада жорий йилнинг баҳор мавсумида ёғингарчилик вақтида, кўчанинг маълум қисмида сув тўпланиш ҳоллари юзага келмоқда.
Мазкур кўча ички автомобил йўл ҳисобланганлиги ҳамда айрим фуқаролар томонидан қурилган уйлар ўзбошимчалик билан йўлларга чиқиб кетиш холатлари юзага келганлиги боис ариқлар ковлашнинг вақтинча имкони йўқ.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли ўзаро келишган ҳолда ёмғир суви кетадиган ер қудуқлари (выгребная яма) қазиш ишларини амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлишини маълум қиламиз.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари