Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

444075       0

Ахборот хизмати

       


ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Мавзу: Шаҳарда “Обод маҳалла” Давлат дастурининг ижросини таъминлаш борасидаги ишлар.

Термиз шаҳар ҳокими ўринбосари Бунёд Джураев иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди. Мулоқотда ОАВ ходимлари ва ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этишди ва ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.

Очиқ мулоқотда ҳоким ўринбосари қуйидаги фикрларни билдирди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.04.2021 йилдаги ““Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли қарори ижроси тўғрисида

Мазкур қарор билан тасдиқланган дастурга асосан 2021 йилда жами 2 та маҳаллада қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари учун жами 101,9 млрд. сўм маблағлар йўналтирилди.
Хусусан,
а) республика бюджетидан – 8,5 млрд сўм;
б) маҳаллий бюджетдан – 372,0 млн. сўм;
в) тармоқ корхоналари - 537,0 млн. сўм;
г) банк кредит маблағлари – 20,7 млрд.сўм;
д) аҳоли ва тадбиркорлар, хомийлик маблағлари–62,5 млрд.сўм;
е) ичимлик сув дастури доирасида ажратилган маблағлар-3,0 млрд.сўм;
ё) ички йўллар дастури доирасида ажратилган маблағлар-5,04 млрд.сўм;
- ж) электр тармоғи дастури доирасида ажратилган маблағлар-1,2 млрд.сўм ажратилиши режалаштирилиб, ушбу маблағлар 100% ўзлаштирилиши ҳисобига қуйидаги ишлар амалга оширилди.
- Жумладан,
Амалга оширилган ишлар.
Шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, шаҳар Ички ишлар бошқармаси, шаҳар Давлат солиқ инспекцияси, шаҳар Халқ қабулхонаси ва тижорат банклари ва алоқадор ташкилотлар билан биргаликда ишчи гурухлар ташкил этилди.
Сохалар кесимида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
- ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича:
Дастур доирасида 3,0 млрд. сўмлик маблағлар ҳисобидан 6,0 км (Гулистон-1,7 км, Шифокор-0,275 км) ичимлик сув тармоғини қуриш ва реконструкция қилинди ҳамда “Шифокор” МФЙда 1 дона ичимлик сув иншооти (100%) қурилди.
- ички йўлларни яхшилаш бўйича:
Маълумот учун, “Обод маҳалла” дастури доирасида 5,04 млрд. сўм маблағлар ҳисобидан 13,2 км (Гулистон-1,8 км, Шифокор-1,3 км) ички йўлларда асфальтбетон ётқизилди.
- электр таъминотини яхшилаш
Дастур доирасида 1 млрд 152,0 млн. сўмлик маблағлар хисобидан 2 та маҳаллада 8,3 км (Гулистон-4,3 км, Шифокор-4,0 км) электр тармоғи тортилди, 3 дона (Гулистон-1 дона, Шифокор-2 дона) трансформатор ўрнатилди, 99 дона (Гулистон-48 дона, Шифокор-51 дона) ёғоч устунлар бетон устунларга алмаштирилди.
- газ таъминотини яхшилаш бўйича:
Дастур доирасида 258,0 млн. сўм маблағлар ҳисобидан 2 та маҳаллада жами 3,0 км (Гулистон-2,0 км, Шифокор-1,0 км) газ тармоқлари ҳамда 13 дона (Гулистон-8 дона, Шифокор-5 дона) газ тақсимлаш пункти таъмирланди.
Обод маҳалла дастури доирасида газ таъминоти тизимидаги ишлар 100%га бажарилди
- алоқа ва ахборотлаштириш тизимини яхшилаш бўйича: Маълумот учун, “Обод маҳалла” дастур доирасида, 187,5 млн.сўмлик маблағлар ҳисобига 14,9 км (Гулистон-6,9 км, Шифокор-8,0 км) оптик толали алоқа тармоқлари реконструкция қилинди, 2 дона (Гулистон - 1 дона, Шифокор - 1 дона) мобиль алоқа базавий станциялар янгидан ўрнатилди.
- ижтимоий соҳа инфратузилмасини яхшилаш бўйича:
Дастур доирасида Республика бюджетидан (8,5 млрд сўм)2 та маҳаллада 2 та боғча (Шифокор МФЙда 2 та, 180 ўринли 17-сонли МТТ ва 480 ўринли 28-сонли МТТ) ва Гулистон махалласида 2 та мактаб (17-сонли мактабга 550 ўринли қўшимча бино қуриш, 18-сонли мактабга 210 ўринли қўшимча бино қуриш)ларда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Натижада, Гулистон ва Шифокор махаллаларида Мактаб таълими соҳаси ҳамда мактабгача таълим қамров даражаси янада ошди.
- чиқиндилар билан ишлаш (106,0 млн сўм) инфратузилмасини яхшилаш доирасида (Гулистон МФЙда 2 дона, Шифокор МФЙда2 дона) жойларда 4 та янги турдаги модул, контейнер ва урналар ўрнатилиши режалаштирилган, амалда “Био Техно Эко” МЧЖ томонидан манзилли дастур асосида 106,0 млн сўмлик маблағлар ҳисобидан 4 та янги турдаги модулли контейнерлар ўрнатилди.
- маҳалла кўчаларини ободонлаштириш (266,0 млн.сўм) доирасида 2 та (Гулистон-565 метр ва Шифокор МФЙда-830 метр) объектларда 1,6 км пиёдалар йўлакчаси қурилади, жойларда 26 дона (Гулистон МФЙда-10 дона, Шифокор МФЙда-16 дона) тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.
- аҳолини оммавий спортга жалб қилиш (21,0 млн.сўм) бўйича 2 та объектларда спорт майдончаси (warkaut ва бошқ.) ташкил этилиши режалаштирилиб, амалда 2 та спорт майдончалари (warkaut) ташкил этилди.
- Дастурдан ташқари ишлар
Мазкур қарор билан тасдиқланган дастурда белгиланган ишлардан ташқари “Гулистон” маҳалласи худудида 1,5 км (қиймати 165,0 млн сўмлик) бардиор, 1,5 км латок (қиймати 280,0 млн сўмлик), “Шифокор” маҳалласи 6 дона тунги ёритиш чироқлари, “Гулистон” маҳалласида 150,0 метр ичимлик сув қувурлари, Шифокор маҳалласида 1 дона болалар (35 млн.сўм) майдончаси, Гулистон маҳалласихудудида дастурдаги 1 дона спорт майдончасидан ташқари яна 1 дона спорт майдончаси (13,0 млн сўмлик) ўрнатиб берилди, Шифокор маҳалласи худудида 35,0 метр оқова сув тармоғи тортиб берилди.
Гулистон ва Шифокор маҳалласи худудидаги қуриган дарахтлар қайта хатловдан ўтказилиб, олиб ташланди ва ўрнига янгидан хар хил турдаги 1200 дона дарахт кўчатлари экилди. Фуқароларнинг кўча томондаги 15870 п/метр деворлари оқланиб берилди, 1279 дона дарахтлар оқланди ва худуддаги 32,7 тонна қаттиқ ва маиший чиқиндилар тозаланиб, олиб чиқиб кетилди.
1,2 км пиёдалар йўлаги ташкил этилди, 1,5 км асфалт йўллар ёқасида бардиорлар ўрнатилди.
Термиз шаҳар ҳокимлиги ва “Сувтаъминот” МЧЖ Термиз бўлими билан биргаликда 150 метр ичимлик сув тармоғи ҳашар йўли билан амалга оширилди. 5 гектар ер майдонига боғ ташкил этиш ишлари амалга оширилди. Иккита махалла ҳудудида аҳоли ва тадбиркорлар томонидан 12 та савдо, маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари қурилиб, 100 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари