Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

БРИФИНГ

БРИФИНГ

11 / 03 / 22

445126       0

Ахборот хизмати

       

БРИФИНГ

Термиз шаҳар ҳокими ўринбосари Зокир Мейлиев иштирокида брифинг ўтказилди.
Мавзу: Шахарда кексалар ва нуронийларни хар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган маънавий-маърифий тадбирларнинг аҳамияти.

Брифингда ҳоким ўринбосари қуйидаги фикрларни билдирди.

Хозирги кунда Термиз шаҳрида 37 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, уларда истиқомат қилаётган пенсионерлар 13137 нафар, шундан аёллар 7032 нафари, фронт ортида қатнашганлари 60 нафар шундан аёллар 21 нафар, 412 нафар авғон уруши қатнашчилари, 5739 нафар кексалар, шундан аёллар 3091 нафари, 881 нафар нуронийлар, шундан аёллар 439 нафари, 383 нафар фахрийлар, шундан аёллар 142 нафари, 84 нафар якка ёлғиз кексалар, шундан аёллар 63 нафари, 103 нафар ўзгалар парваришига мухтож кексалар шундан аёллар 68 нафари ҳамда 1200 нафар 1-2-3-гуруҳ ногиронлари шундан аёллар 632 нафарини ташкил қилиб келмоқда.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган жадал ислоҳотлар замирида халқ фаровонлиги, юрт тараққиёти, ёшларнинг порлоқ келажагини таъминлаш каби эзгу мақсадлар мужассам. Айниқса нуронийларга бўлган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилгани муҳтарам Президентимизнинг уларга бўлган алоҳида ғамҳўрлигидан далолатдир.
Шаҳарда кексалар ва нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида тизимли равишда маънавий-маърифий тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, Нуронийларга "Кексалар ҳафталиги"га тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 2021 йил 16-сентябрдаги 158-сонли баёнига асосан Термиз шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими "Намуна" МФЙ ходимлари томонидан "Инсон тафтини инсон олади" шиори остида барча маҳаллаларда уйида ётиб қолган кексалар холидан хабар олинмоқда. Хафталик доирасида яқиндагина Термиз шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ва Термиз шаҳар 5-сонли Оилавий поликлиникасининг тиббиёт мутахассислари билан ҳамкорликда “Аму-Соҳиллари” маҳалласида яшовчи ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрикдан ўтказилди ва дори-дармон воситалари билан таъминланди. "Кексалар ҳафталиги" муносабати билан Термиз шаҳрининг кекса нуроний, фаол отахон ва онахонлар Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрида таниқли Драматург Холиқ Хурсандовнинг “Муҳаббатим-қисматим менинг” номли саҳна асарини томоша қилиб мароқли ҳордиқ олишлари учун театрга олиб борилди.
Сурхондарёда бир гуруҳ нуронийларга “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари топширилди.
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Президентимиз томонидан таъсис этилган “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонларини ўз эгаларига топширди.
Тадбирда таъкидланганидек, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан турли соҳаларда кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган нафақа ёшидаги фахрийлар, оилаларни мустаҳкамлаш, ёшларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётган нуронийлар муносиб тақдирлаб келинмоқда.
Ҳар кексадан бир нақл эшитсак ва уни ҳаётга қўллай олсак, юртимиз фаровон, ҳаётимиз осуда кечиши бор гап. "Кексалар ҳафталиги" тадбирлари доирасида ўтказилаётган ҳар кунги тадбирлардан фахрийларимиз жуда мамнун.
“Эҳтиром, эъзоз, эътибор” шиори остида фаол нуронийларимизни муқаддас қадамжоларга Шеробод туманидаги "Абу Исо ат-Термизий" Термиз туманидаги "Ал-Ҳаким ат-Термизий", Термиз шаҳридаги "Кокилдор ота", "Султон-Саодат", "Қирққиз" мақбараларига зиёратгоҳларга олиб борилди.
Мамлакатимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, айниқса, ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга ҳар томонлама кўмак бериш, жамиятимиздаги қатор ижтимоий ва маиший муаммоларни бартараф этишда нуронийларнинг билим ва бой ҳаётий тажрибасидан самарали фойдаланиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бирига айланиб бормоқда.
Айниқса, кекса авлод вакилларининг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларга ҳурмат-эътибор ва меҳр-оқибат кўрсатиш, саломатликларини асраш, турмуш шароитларини янада яхшилаш мақсадида сўнгги йилларда давлатимизнинг мавжуд меъёрий-ҳуқуқий базаси янада такомиллашиб, қатор қонунчилик ҳужжатлари ишлаб чиқилди. Термиз шаҳрида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан "Хоразм" шаҳрига саёҳат ташкиллаштирилди. Саёхат чоғида 45 нафар нуроний отахонлар ва онахонлар жуда ажойиб таассуротлар билан қайтишди.
Ҳадислардан бирида “Савоб ишни ҳар ким, ҳар кун қилиши керак” дейилган. Дарҳақиқат, эзгулик инсон умрини безагувчи амаллардан бири саналиб, яхшилик доим ўзи билан меҳр ва муҳаббатни эргаштириб юради. Термиз шаҳар "Санъат саройи"да Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон халқ артисти Махмуд Номозовнинг концерт дастурига "Кексалар туризм ойлиги" муносабати билан Термиз шаҳар ҳокимлиги томонидан 60 нафар ногиронлиги бўлган, ижтимоий химояга мухтож, маҳалла фаоллари, хожи оналар кекса нуронийларга хайрия концертига таклиф этилди.
Инсон умрини албатта унинг ёши эмас, балки ҳаёт мазмуни ҳисобланмиш эл ва юрт равнақи йўлида қилган меҳнати безайди. 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Термиз шаҳар ҳокимлиги томонидан 20 нафар якка ёлғиз кексалар ижтимоий химояга мухтож нуроний онахонларимизнинг холидан хабар олиниб эсдалик совғалари берилди.
Сўнгги йиллар мобайнида юртимизда ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий ёрдамни кучайтириш бўйича ҳам улкан ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Юртбошимиз раҳнамолигида инсон қадр-қиммати ва шаънини улуғлаш, манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалий ислоҳотлар олиб борилиши халқимизга хос инсоний фазилатларнинг энг юксак намуналаридан биридир. Кексаларни қадрлаш, уларга ҳурмат-эътибор кўрсатиш борасида бизнинг халқимиздек бағрикенг, меҳр-мурувватли халқ бўлмаса керак.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари