Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

453586       0

Ахборот хизмати

       

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 3-март куни “Дарё.уз” сайти орқали Термиз шаҳар “Мангузар” маҳалла фуқароларининг мурожаати бўйича “Уйимиз газ ҳидига тўлиб, кимдир заҳарланиб вафот етишини кутишяптими?” Термизликлар кўп қаватли уйлар муаммоси масъулларни қизиқтирмаётганини айтмоқда” номли мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. Ушбу ҳолат “Сурхондарё сув таъминот” маъсулияти чекланган жамияти Термиз шаҳар бўлими томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2019-йил 14-декабрдаги “Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри ва Термиз тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги СҚ-561-ИИИ-сонли қарори ҳамда Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2020-йил 6-январдаги Қ-8-сонли қарорларига асосан Термиз шаҳри ва Термиз тумани чегаралари ўзгартирилган. Чегара ўзгартирилиши натижасида Термиз тумани ҳудудидан Термиз шаҳар ҳудудига 7 та маҳалла фуқаролар йиғини киритилган бўлиб, "Мангузар" маҳалласи ҳам шулар қаторига киради.

Термиз шаҳар “Мангузар” маҳалласи Гулистон кўчасида марказлашган оқова сув қувурлари қурилмаганлиги учун 8 та 2 қаватли уй-жойлар 2018 йил “Қишлоқ Қурилиш Инвест” МЧЖ томонидан қурилган бўлиб, оқова сувларни чиқариб юбориш учун алоҳида хандақлар лойиҳа бўйича қурилган.

Шундан иккитаси 6 ва 8-сонли икки қаватли уйларнинг канализацияси учун қурилган ҳовузнинг пастки қисми бетонлаб ташланган. Шу сабабли оқова сувларни чиқариш ишлари уй-жой хонадон егалари хисобидан амалга оширилиши белгиланган.

Муаммони бартараф етиш учун кўп қаватли уйларни марказий канализация тармоғига улаш масаласи мутасадди ташкилотлар томонидан кўриб чиқилган. Аммо мазкур уйлар пастликда жойлашгани сабабли уларни марказий канализация тармоғига улаш дастлабки хисоб-китобларга асосан 3,2 млрд.сўмни ташкил етмоқда, шу боисдан ушбу объектни амалга ошириш ва фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал етиш мақсадида жорий йилда лойиҳа-смета хужжатлари ишлаб чиқилиб, 2023 йил "Инвестиция" дастурига аосан 1 дона оқова сув кўтариш насос стансияси қуриш ва 1,5 км оқова сув тармоқларини тортиш ишлари белгилаб олинган.

Маълумки шаҳарда ичимлик ва оқова сув таъминотида кўплаб авариялар юзага келишига қарамасдан, мурожатда келтирилган ҳозирги вақтда маҳалладаги оқова сув хандақларида тўпланиб ва оқова сувларнинг тошиб кетиши ҳолатларини бартараф етиш мақсадида тизимли равишда махсус транспорт (Гавновоз)лар ёрдамида тозаланиб, олиб чиқиб кетиш ишлари белгиланганлиги маълум қилинади.


Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари