Пресс-тур ўтказилди
Бугун, Термиз шаҳар ҳокимининг ўринбосари Камол Ашуров иштирокида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан ишлаш борасида амалга оширилган ишлар, 2022 йилги режалар тўғрисида пресс тур ташкил этилди. Пресс-турда журналист ва ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этишди.
Мехробод маҳалласида истиқомат қилувчи, Ёшлар дафтарида рўйҳатда турувчи Шахзода Абраева имтиёзли кредит асосида хонадонида қандолатчилик махсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Ҳозирги кунда икки нафар тенгдошларини иш билан таъминлаган ёш тадбиркор шаҳримиздаги ички бозорлар ва буюртма асосида харидорларга қандолатчилик махсулотларини етказиб бериб ўз оиласи бюджетига ҳисса қўшиб келмоқда.
Пресс тур давомида журналист ва ижтимоий тармоқ фаоллари ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олишди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024