Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

БРИФИНГ

2022-02-15

455443       0

Ахборот хизмати

       

БРИФИНГ

 

Термиз шаҳар ҳокимининг ўринбосари Бунёд Жўраев иштирокида “Кўп қаватли уйларда яшовчи фуқароларга ширкатлар томонидан сифатли хизмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида брифинг ўтказилди

 

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Бунёд Жўраевнинг “Кўп қаватли уйларда яшовчи фуқароларга ширкатлар томонидан сифатли хизмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахбороти.

 

Термиз шаҳрида  жами 686 та кўп хонадонли уй-жойлар мавжуд бўлиб, шулардан 414 таси 1991 йилгача қурилган уйлар ташкил этади. Шу кунга қадар шаҳардаги ушбу кўп қаватли уй-жойларни 32 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан бошқариб келинаётган эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги "Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" ПҚ-5152-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида шаҳардаги кўп қаватли уй-жойларга замонавий ва сифатли коммунал хизматлар кўрсатишни тизимли равишда ташкил қилиш учун оғир тоифадаги ХУЖМШларни тугатиб унинг негизида 15 та янги Бошқарув сервис компаниялари томонидан қамраб олиниб, хизмат кўрсатилмоқда.

Ушбу бошқарув ташкилотлари ХУЖМШ дан фарқли равишда маъмурий бинолари, 24 соатлик режимда ишлайдиган диспеччерлик хизмати, махсус автомашиналар, аварияни бартараф этиш учун ходимлар билан тўлиқ таъминланганлиги билан ажралиб туради.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги "Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини такомиллаштириш туғрисида"ги ПҚ-5152-сон қарорининг 6-банди ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йилда Сурхондарё вилоятидаги кўп квартирали уй-жойларни мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича МАНЗИЛЛИ  рўйҳат ишлаб чиқилиб, (1-босқич) "Боғишамол" МФЙ “Алишер Навоий”  кўчаси 19-уй том қисми, (2-босқич) "Турон’МФЙ Беруний кўчаси 2В-уй, ‘Боғишамол" МФЙ А.Навоий кўчаси 13А-сонли том қисми мукаммал таъмирлаш ишлари тугатилди (3-босқич), Шифокор МФЙ К.Беҳзод кўчаси 123-сонли, “Жайҳун” МФЙ Бахт кўчаси 1-сонли, “Дўстлик” МФЙ А.Навоий кўчаси 22-сонли  кўп қаватли уйларни том қисми кўп қаватли уйларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг январ ва феврал ойида шаҳар ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 15 та БСК ташаббуслари билан 3 мингдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатларни экиш ишларини жадаллик билан олиб борилмоқда.   

 


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари