Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

20516       0

Ахборот хизмати

       

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш ишларини 2025—2026 йилларда амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда расмий статистика соқасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича президент қарори билан тасдиқланган “йўл харитаси”да белгиланган.

Унга кўра, Статистика агентлиги 2024 йилда Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга тайёргарлик кўриш ишларини тизимли давом эттиради. Хусусан, аҳолини рўйхатга олишни аҳолининг кенг оммасига тушунтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларида фойдаланиш учун видеоролик, баннер, флаер ва буклетлар тайёрлайди. 2021 йилда ўтказилган синов натижалари ва халқаро экспертлар тавсиялари асосида аҳолини рўйхатга олиш саволномалари шаклларини такомиллаштиради.

Агентлик, шунингдек, халқаро тажриба ва экспертларнинг тавсиялари асосида “Аҳолини рўйхатга олиш” ахборот тизимини такомиллаштиради. SТАТА амалий дастурий пакети лицензиясини харид қилиб, унда рўйхатга олиш натижаларининг чиқувчи жадваллари намуналарини шакллантириши лозим.

Аҳолини рўйхатга олишнинг ўзи 2025—2026 йилларда ўтказилиши, натижалари 2026—2027 йилларда тайёрланиши ва эълон қилиниши режалаштирилган.

Бундан ташқари, агентлик қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишни ташкил этиши белгиланган. 2027—2028 йилларда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш ишларини амалга ошириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш режалаштирилган.

Президентнинг 2019 йил 5 февралдаги фармонига мувофиқ, республикада аҳолини рўйхатга олиш тадбирини 2022 йилда ўтказиш белгиланган эди. 2020 йил 16 мартда “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. 2020 йилда бошланган коронавирус пандемияси сабабли ушбу тадбирни ўтказиш 2023 йилга кўчирилганди. Аммо 2023 йилда ҳам Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш яна кечиктирилди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда мустақиллик йилларида мамлакатда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилмаганини айтганди.

 

Термез шахар Статистика булими ходим А. Кодиров


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари