Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

104502       0

Ахборот хизмати

       

Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида, маҳаллий Кенгаш депутатларининг иштирокини таъминлаш, жойларда депутатлик назоратини кучайтириш, маҳаллий Кенгашлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”даги “инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш” деб номланган биринчи устувор йўналишнинг 2-мақсадида “Халқ депутатлари Кенгашларини ҳудудларда мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги асосий бўғинга айлантириш” назарда тутилган. Мазкур мақсадга эришиш учун:

биринчидан, халқ депутатлари Кенгашларида доимий асосда фаолият юритувчи депутатлар корпусини шакллантириш ва уларнинг ваколатларини кенгайтириш орқали ҳудудий ижро органлари фаолияти устидан назоратни кучайтириш;

иккинчидан, халқ депутатлари Кенгашларининг маҳаллалардаги муаммоларни ҳал қилишдаги ролини ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш, маҳаллий бюджетни шакллантириш ва назорат қилиш бўйича масъулиятини кучайтириш;

учинчидан, маҳаллаларнинг жойлардаги вакиллик органлари билан, халқ депутатлари Кенгашларининг Олий Мажлис Сенати билан, ҳокимликларнинг вазирликлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан алоқаларини мустаҳкамлаш;

тўртинчидан, маҳаллий кенгашларнинг котибиятлари фаолиятини янада кучайтириш чораларини кўриш амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар қаторида келтириб ўтилган.

Шаҳарда 2023 йилнинг декабр ойигача ўтказилган 12 та сессияларда 141 та турли масалалар, жумладан, 70 та ҳисоботларни эшитиш, 27 та ахборотларни эшитиш, 8 та муҳокама этиш, 7 та назорат таҳлил тадбирлари, 19 та ваколат доирасидаги қарорларни тасдиқлаш, 3 та ҳоким қарорларини тасдиқлаш, 6 та бошқа масалалар бўйича халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг қарорлари қабул қилинди.

Жорий йилнинг ҳозирги кунига қадар 65 та депутатлик сўровлари чиқарилган, 47 маротаба сайловчилар билан учрашувлар ўтказилган. Мазкур учрашувларда аниқланган муаммолардан 90 таси ҳал этилган. Юридик ва жисмоний шахслардан тушган 72 та мурожаатлардан 56 таси ижобий ҳал этилган. Депутатлик фаолияти 4 маротаба босма нашрларда, 20 маротаба телевидения, 150 маротаба интернет сайтларда, 450 маротаба ижтимоий тармоқларда ёритилган.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари