Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

ТАНЛОВ!

ТАНЛОВ!

04 / 11 / 23

113855       0

Ахборот хизмати

       

Бугун 1-сонли мусиқа ва санъат мактабида “Зулфия” номидаги давлат мукофотининг шаҳар босқичи танлови бўлиб ўтди.

Танловни Термиз шаҳар ҳокимининг ўринбосари Моҳира Тагаева очиб берди ва иштирокчиларга омад тилади.

Ўзининг иқтидори, аъло хулқи ва ташаббускорлиги билан танилган бир қанча номзодлар йўналишлар бўйича беллашишди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, Президентимизнинг 2018-йил 2-февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан “Зулфия” номидаги Давлат мукофотини янада ривожлантиришга, унинг қамровни кенгайтиришга доир бир қатор чора-тадбирлар белгилаб ўтилди. Белгиланган ёш чегараси 8 ёшга оширилиб, 14-30 ёш этиб белгиланди. Аввалгидек, ҳудудлар кесимида бир нафар номзод эмас, икки нафардан номзод Республика босқичида тақдирланадиган бўлди.

Шунингдек, мукофот лауреатларининг олий таълим муассасаларига кириши бўйича қўшимча имтиёзлар кенгайтирилди. Энди улар кириш имтиҳонларисиз олий таълим муассасаларининг нафақат бакалавриат, балки магистратура босиқичига ҳам давлат гранти асосида киришлари мумкинлиги мустаҳкамлаб қўйилди.

Кўрик танлов якунида ғолиб бўлган хотин-қизларга шаҳар ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ҳамда вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмалари тақдим этилди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари