Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

222101       0

Ахборот хизмати

       

Президентимизнинг 2019 йилда Сурхондарё вилоятига ташрифи  давомида Султон Саодат мажмуасини обод қилиш бўйича кўрсатмалар берилган эди. Мазкур топшириққа асосан мажмуани тўлиқ қайта реконструкция қилиш, замонавий масжид, кутубхона, кичик марказ ва меҳмонхона бунёд этиш, катта ва гўзал зиёратгоҳга айлантириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилиб  амалга оширилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Султон Саодат мажмуасида бўлиб, ҳудудда қурилаётган 1000 ўринли масжид билан танишди. Ҳудудни ободонлаштириш, масжидда ибодатни адо этишга келувчилар учун барча зарур шароитлар яратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг вилоят раҳбари мутасаддилар ва диний соҳа вакиллари билан Султон Саодат мажмуасини зиёрат қилди ва Қуръон тиловат қилинди.

Маълумот учун: Ушбу қадамжо X-XVII асрларга мансуб мақбаралар мажмуасидир. Бу ерда пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қизлари Фотима онамиз ва Ҳазрат Алининг бешинчи авлоди бўлган Саййид Ҳасан ал-Амир мангу қўним топган. Шу боис у аслида Султон Содот, яъни “Саййидлар султони” дея аталган. Кейинчалик мақбара атрофига унинг авлодлари ва бошқа саййидлар дафн этилган.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари