Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

204828       0

Ахборот хизмати

       

Президент топшириғи ижроси: Сурхондарё вилоятида “IT” соҳасини ривожлантириш 3 йўналишда олиб борилмоқда

Давлат раҳбари ҳузурида жорий йил 22 февраль куни тармоқ ва соҳаларда ҳамда ҳудудларда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириққа мувофиқ Сурхондарё вилоятида “IT” соҳасини ривожлантириш борасида 3 йўналиш белгилаб олиниб, ишлар бошлаб юборилди.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ана шу йўналишлар бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида “Ўзбектелеком” АК Сурхондарё филиали биносида ташкил этилган “Global Facts Central Asia” МЧЖ ва "IT PARK SURXONDARYO" МЧЖ резидент корхоналари иш фаолияти билан танишди. Бу ерда таълим олаётган бўлажак дастурчилар билан суҳбатлашган вилоят раҳбари уларга ўзининг зарур тавсияларини берди.

Шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари корхонаси билан ҳамкорликда сунъий интеллект соҳасида иш олиб бораётган "BPO WIZARD" МЧЖ корхонаси вакиллари билан учрашув ўтказилди ва улар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти билан танишилди. Ҳозирда корхона томонидан “IT” маҳсулотларини экспорт қилиш борасида 300 минг долларлик шартномалар имзоланган.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари