Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

249474       0

Ахборот хизмати

       

Брифинг | Термиз шаҳрида таълим сифатини яхшилаш ҳамда таълим тизимидаги ўзгаришлар хусусида

 

 

Термиз шаҳар ҳокими ўринбосари Камол Ашуров иштирокида брифинг ўтказилди.

 

Унда мавзу юзасидан батафсил ахборот берилди.

 

Термиз шаҳрида 2022-2023 ўқув йилида жами 32 та таълим муассасалари фаолият кўрсатади, шундан, шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 26 та умумий ўрта таълим мактаблари, 1 та Президент мактаби, Президент таълим муассасалари агентлигига қарашли 2 та (1-сонли ихтисослашган мактаб-интернати, 3-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби) ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернати, 1 та Р.Чориев номидаги санъатга ихтисослаштирилган мактаб-иентернати, 2 та (Звезда-востока НДТМ, Genius Academy Termez НДТМ) нодавлат таълим муассасалари фаолият олиб бормоқда.

2023 йил 23 февраль ҳолатига шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактабларида  34 минг 382 нафар (шундан 17106 нафари қиз болалар) ўқувчилар таълим-тарбия олишмоқда.

Тизимдаги янгиликлар хусусида:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси рахбарининг 2023 йил 18 январдаги № 02-PA 1-740-сонли топшириғига мувофиқ 2023 йилдан ўқувчиларни мактабларда иккита хорижий тил ва битта касбга ўргатиш ҳамда 11-синфни – “Хаёт мактаби” этиб белгилаб, уларни даромад топадиган иш билан таъминлаш мақсадида аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Хорижий тилларни ўргатиш замон талаби ҳисобланади шу сабабли давлатимиз раҳбари томонидан мактаб ўқувчиларини иккита хорижий тил ва битта касбга ўргатиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ижросини Термиз шаҳридаги 26-сонли умумтаълим мактабида Сурхондарё вилоятидаги мактаб ўқувчиларини иккита хорижий тил ва битта касбга ўргатиш ҳамда 11-синфни – “Ҳаёт мактаби” этиб белгилаш мавзусида ўқув амалий семинари ташкил этилди.

Термиз шаҳар халқ таълими тасарруфидаги умумтаълим мактабларида 2-хорижий тил ҳамда касб ўргатиш бўйича намунавий мактаблар этиб 5 та умумтаълим мактаби 1-сектор 12-мактаб, 2-сектор              3-мактаб, 3-сектор 6-мактаб, 4-сектор 13-26-мактаблар этиб белгилаб олинди. Ушбу мактабларда 2-чи хорижий тил сифатида 12-мактаб                немис-тили, 3-мактаб немис-тили, 6-мактаб немис-тили, 13-мактаб франсуз-тили, 26-мактаб немис тили сифатида ўқитилиши режалаштирилди.

2022-2023-ўқув йилида 26 та умумтаълим мактабларида ўқувчиларни касбга ўқитиш бўйича жами 21 турдаги ишчи касблар ташкил этилди. Ушбу тўгаракларга 80 нафар олий маълумотли мутахассис ўқитувчилар томонида 6758 нафар ўқувчиларга касбга ўргатиш тўгараклари режа асосида ўтиб келинмоқда.

Умумтаълим мактабларида ўқувчиларга қуйидаги касблар ўқитувчилар томонидан ўргатилиб келинмоқда. Жумладан:

Термиз шаҳридаги барча умумтаълим мактаблари ўқувчиларга тикувчилик, қандолатчилик, дурадгорлик, электропайвандчи, компъютер оператори-котиба, пояфзал таъмирлаш, каштачилик, лимончилик, иссиқхона ишчиси, парда тикувчи, миллий таомлар ошпази, аёллар сартароши, кулолчилик, боғдорчилик (кўчатчилик), дехқончилик, эркаклар сартароши каби  касблар ўргатиб келинмоқда.

Ўқувчиларни касбга ўргатиш бўйича барча умумтаълим мактабларида тўгараклар хонаси ташкил этилган.

Бундан ташқари, 4 та сектор кесимида барча мактабларда 2023 йилда 11-синф ўқувчиларини ОТМларига кириш кўрсатгичини ошириш мақсадида семинарлар ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари