Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

287556       0

Ахборот хизмати

       

Бугун ижтимоий тармоқ орқали “Реклама билбордларимиз ўзбошимчалик билан демонтаж қилинди” сарлавҳаси остида пост эълон қилинди.

 

Термиз шаҳар ҳокимлиги ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

 

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида” 2020 йил 20 февралдаги 104-сонли Қарори қабул қилинган.

Ушбу Қарорнинг 2-банди «э» кичик бандига кўра “Ушбу қарор қабул қилингунга қадар қонуний равишда ўрнатилган барча ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) мазкур қарор талабларига мослаштириш учун қарор қабул қилинган санадан бошлаб олти ой муддат берилади (маълумот учун 2020 йил 20 февралдан-2020 йил 20 августга қадар) ва шу муддатда белгиланган талабларга мослаштирилмаган реклама объектлари (конструкциялари) уларнинг эгалари томонидан ихтиёрий равишда ўз кучи билан олиб ташланади (демонтаж қилинади) ҳамда ер майдони тартибга келтирилади” деб белгиланган.

Ўз навбатида, шаҳар ҳокимлиги томонидан белгиланган муддатларда тадбиркорларга ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) Қарор талабларига мослаштириш, агар мослаштириш имкони бўлмаган тақдирда олиб ташлаш (демонтаж қилиш) лозимлиги тўғрисида тегишли кўрсатмалар ҳамда огоҳлантириш хатлари берилган.

Маълумот ўрнида, Термиз шаҳрида ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ер участкаларида жойлаштириш ҳуқуқини (“Э-ИЖРО АУКЦИОН” орқали) фақат юқори технологияли ташқи реклама объектларига (конструкцияларига) бериш, бунда биринчи даражали марказий қатнов кўчаларида фақат видео экранли ва иккинчи даражали марказий қатнов кўчаларида аралаш турдаги юқори технологияли ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ўрнатилиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилиши муносабати билан демонтаж ишлари олиб борилаётганлиги маълум қилинади.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари