Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

303790       0

Ахборот хизмати

       

МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун, Термиз шаҳар ҳокимининг ўринбосари Моҳира Тагаева томонидан “Аёллар дафтари” платформаси бўйича шаҳарда амалга оширилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ижтимой тармоқ фаоллари иштирок этишиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Матбуот анжуманида М.Тагаева “Аёллар дафтари” платформаси бўйича шаҳарда амалга оширилаётган ишлар борасида сўз юритди.

Унда қуйидаги фикрлар билдирилди.

Бугунги кунда Термиз шаҳар аҳолисининг 96 минг 029 нафарини (49,8 фоиз) хотин-қизларни ташкил этади. Жами меҳнатга лаёқатли 55 минг 739 нафар хотин-қизлардан, 31 минг 778 нафари (83,2%)нинг бандлиги таъминланган.

Хусусан, саноат, савдо, хизматлар кўрсатиш соҳаларида 49,1 фоиз, қурилиш соҳасида 0,8 фоиз, таълим соҳасида 54,4 фоиз, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида 7,2 фоиз, молия, суғурта, илмий, техник ҳамда ахборот ва алоқа соҳаларда 1 фоиз хотин-қизларимиз фаолият юритмоқда. Ҳудуддаги 19 минг 985 нафар якка тартибдаги тадбиркордан 5 минг 456 нафари (27,3 фоиз) хотин-қизларга тўғри келади.

Шаҳримизда ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган 2 минг 720 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичида киритилиб, ижтимоий – ҳуқуқий, психологик, тиббий ва моддий ёрдалар кўрсатиш орқали қўллаб-қувватланди. 2022-йилнинг бошидан бугунги кунга қадар дафлардаги 2 минг 720 нафарига амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Шу жумладан, 646 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашилди. Тадбиркорлик қилиш истаги бўлган 329 нафар хотин-қизларга кредитлар ажратилиб, тадбиркорлик бошлаши учун кўмаклашилди. 1 минг 011 нафар боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизларга, 415 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II-гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизларга, 218 нафар қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд хотин-қизларга “Аёллар жамғармаси” ҳисобидан 1 млдр. 775 млн, 520 минг сўмлик бир марталик моддий ёрдам берилди. 37 нафар хотин-қизларнинг уй-жойи таъмирланди, 87 нафарининг ижара компенсация тўлаб берилиб, 65 нафар “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг фарзандлари “Амударё” оромгоҳида соғломлаштирилди. 40 нафар хотин-қизларнинг Самарқанд шаҳрига саёҳати ташкил этилиб, ички туризм ҳамда спорт ва маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

2023-йилда ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган 4 минг 980 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига киритиш режалаштириб олинган.

 

 

 

 

 


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари