Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

321872       0

Ахборот хизмати

       

Расмий муносабат

Жорий йилнинг 5 январь куни ижтимоий тармоқ орқали "Термиз шаҳри "Кокилдор ота" маҳалласи Султон Саодат кўчасига газ ва йўл асфальт қилиш қачон бошланади?" мазмунидаги мурожаат йўлланган.

Термиз шаҳар ҳокимлиги мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Буджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072 қарори қабул қилинган. Қарорга асосан туман ва шаҳарнинг буджет маблағлари бир йилда икки марта фуқароларнинг ташаббуслари орқали йўналтирилади. Унда фуқаролар томонидан ўзлари яшаётган маҳалла, шаҳар ёки тумандаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида “Ташаббусли буджет” жараёнида иштирок этиб, таклифлар киритилади. Жараён якунларига кўра белгиланган тартиб асосида энг кўп овоз олган таклифларга маблағлар йўналтирилиб, ишлар бошланиши белгилаб қўйилган. Шу боисдан Ташаббусли буджет жараёнида “Кокилдор ота” МФЙ “Султон Саодат” кўчасини асфальт қилиш таклифини 2023 йилнинг 1-мавсумига маҳалла, кенг жамоатчилик асосида таклиф киритишлари ва киритилган таклифни ушбу ҳудудида яшовчи фуқаролардан энг кўп овоз йиғишда фаол бўлишлари мақсадга мувофиқдир.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 сентябрдаги ПҚ-4840-сон қарорига мувофиқ Сурхондарё вилояти бўйича табиий газ таъминотида бўлган аҳоли истеъмолчилари хонадонларига электрон газ ҳисоблаш ускуналари o‘rnatish ишлари олиб борилмоқда. «Ҳудудгазтаминот» АЖнинг 23/16-сонли топшириғига асосан 2020 йил 1 сентябрь кунидан ҳудудларда бинолар, кўп қаватли ҳамда арзон уй-жойлар қурилиш ишлари амалга оширувчи пудрат ташкилотлари томонидан isteʼmolchilarga замонавий табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимига мос келувчи газ ҳисоблаш ускуналари o‘rnatish шарти билан қабул қилиниши таъкидланган.

Мурожаатчиларнинг хонадонлари табиий газ тармоғига уланиш учун лойиҳа-пешхисоб ҳужжатлари тайёрланиши, лойиҳада кўрсатилган зарур материал техник ресурсларни ҳамда замонавий электрон газ ҳисоблаш ускуналарини ўз маблағлари ҳисобидан харид қилгандан сўнг белгиланган тартибда табиий газ тармоғига улаб берилиши маълум қилинади.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари