Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

574474       0

Ахборот хизмати

       

Янги йил байрами тобора яқинлашгани сари унинг шукуҳи ортиб боради. Бироқ, мана шу байрамона кайфиятга рахна соладиган ҳолат ҳам борки, дилни хира қилади.

Байрам баҳона чўнтагини қаппайтиришни кўзлаганлар пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш пайига тушади.

Пиротехника воситалари савдоси билан ноқонуний шуғулланиш мамлакатимизнинг амалдаги қонунлари билан таъқиқланади.

Минг афсуски, айрим фуқаролар буни била туриб, ана шу иш ортидан фойда кўришга уринмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди томонидан 2022 йил мобайнида пиротехника воситалари ноқонуний савдоси билан боғлиқ 88 нафарга нисбатан 77 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилган.

Хусусан, Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг судьяси Ш.Юлдашев раислигида 2022 йил 15 декабрь куни суд мажлисида ана шундай фаолият билан шуғулланиб келаётган А.Джўрақуловга нисбатан, шунингдек шу суднинг судьяси А.Бойбилов раислигида  2022 йил 23 декабрда пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда муомала қилаётган Э.Тимировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1851-моддасига асосан, тўпланган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш атрофлича кўриб чиқилди.

Термиз шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари томонидан “Пиротехника воситаларига қарши курашиш” тадбири давомида фуқаро А.Д. 2022 йил 9 декабрь куни Термиз шаҳар “Маърифат” маҳалласи И.Каримов кўчасида жойлашган нонвойхона ёнида уч қути “Британик” номли пиротехника воситасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, мавжуд пиротехника воситалари ашёвий далил тариқасида олиб қўйилган ва ушбу ҳолат бўйича тегишли баённома расмийлаштирилган.

Шунингдек, фуқаро Э.т. 2022 йил 4 декабрь куни Термиз шаҳар ҳудудида 770 дона “Трения” ёрлиғи билан пиротехника  воситаларини ноқонуний муомала қилаётганлиги аниқланиб, бу ҳақда ички ишлар бўлими ходимлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Суд мажлисида юртдошларимиз, айниқса, болалар саломатлигига хавф соладиган пиротехника воситаларини қонунга хилоф равишда сақлаб келган фуқаролар А.Д. ҳамда Э.т. ларга суднинг қарори билан белгиланган тартибда базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараварида яъни, 1.500.000 сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилган.

Суднинг қарори билан иш бўйича ашёвий далил сифатида олинган пиротехника воситалари тегишли тартибда йўқ қилиш белгиланган.

 

А.Бойбилов,

Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг судьяси


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари