Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

579723       0

Ахборот хизмати

       

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Термиз шаҳар бўлими бошлиғи Илхомжон Касимов иштирокидаги очиқ мулоқот Ижтимоий ёрдамга муҳтож ва ижтимоий нафақа тайинлаш мезонларига жавоб берадиган барча оилалар ва шахсларни ижтимоий ёрдам дастурлари билан қамраб олиш хусусида бўлиб ўтди.

 

Имконияти чекланган шахсларга  пенсия тайинлаш тартиби:

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 39-моддасига биноан “Ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга”.

Бундан ташқари Конституциясининг 45-моддасига асосан вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир. Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни, имконияти чекланган шахсларни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилмоқда. Аммо бу борада тўлиқ маълумотга эга бўлмаган фуқароларимиз ҳам талайгина. Ўзбекистон Республикасида давлат пенсия таъминоти тизими 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуни ҳамда ушбу қонун асосида ишлаб чиқилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади. Мазкур Қонуннинг 15-моддасига асосан Ногиронлик пенсиялари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 1 ва 2 гуруҳ ногиронлари деб топилган шахсларга тайинланади.

Ногиронлик пенсияси агар ногиронлик белгиланган кундан бошлаб икки ой ичида пенсия сўраб мурожаат этилган бўлса, ТМEК ногиронликни белгилаган кундан эътиборан тайинланади. Ушбу пенсия бутун ногиронлик даври учун тайинланади. 60 ёшдан ошган эркак ва 55 ёшдан ошган аёл ногиронларга-ногиронлик пенсиялари умрбод тайинланади. Ана шу ногиронларни қайта тиббий кўрикдан ўтказиш фақат уларнинг аризасига биноан амалга оширилади;

1-гуруҳ ногиронлик пенсияси Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг 15 ,17 ва 26-моддалари Пенсия миқдори фуқаронинг иш стажи давомийлиги ва олган ойлик иш ҳақи миқдорларга асосан турли ҳил миқдорларда белгиланади, лекин энг кам миқдори 941 000 сўм, кўз бўйича И гуруҳ ногиронлиги 1 022 000 сўм.

2-гуруҳ ногиронлик пенсияси Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15, 17 ва 26-моддалари пенсия миқдори фуқаронинг иш стажи давомийлиги ва олган ойлик иш ҳақи миқдорларга асосан турли хил миқдорларда белгиланади, лекин энг кам миқдори 698 000 сўм.

3-гуруҳ ногиронлик пенсияси Чернобил ҳалокатини бартараф этишда қатнашиб ногиронлиги бўлган шахслар Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 апрелдаги 170-сон қарори ҳамда 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 163-банди Пенсия миқдори фуқаронинг иш стажи давомийлиги ва олган ойлик иш ҳақи миқдорларига асосан турли хил миқдорларда белгиланади, лекин энг кам миқдори 648 000 сўм.

Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсияси Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддаси Пенсия миқдори фуқаронинг иш стажи давомийлиги ва олган ойлик иш ҳақи миқдорларга асосан турли ҳил миқдорларда белгиланади, лекин энг кам миқдори 500 000 сўм.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28-январдаги ПФ-60-сон Фармонига асосан жорий йилнинг 13 сентябрь кунидаги сенатнинг йиғилишида пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдорига ўзгартириш киритилди.

2023 йил 1 январидан  бошлаб базавий ҳисоблаш 10 бараваридан  12 бараварига o‘zgartirildi.misol : 324000 х 12  = 3 888 000

2023 йил 1 январидан бошлаб 1 ва 2 гуруҳ ногиронларининг пенсия иши пенсияга чиққандан кейинги даври иш стажига қўшилиб қайта ҳисобланади.

Мисол учун: 30 йил иш стаж ва 3 900 000 сўм ўртача ойлик иш ҳақи олган эркак кишига 2022 йилда 1 944 000 сўм ёшга доир пенсия тайинланган

Пенсия ҳисоби ўртача ойлик иш ҳақи миқдори Пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг (324 000)нинг 10 баравари (3 240 000сўм)дан юқори бўлганлиги сабабли,Пенсия ҳисоблаш учун 3 240 000 сўм инобатга олинган

Пенсия таянч миқдори 1 782 000 сўм (Пенсияни ҳисоб китоб қилиш учун инобатга олинган ўртача ойлик иш ҳақи 3 240 000 сўмнинг 55 %

Ортиқча иш стажи учун устама 162 000 сўм (3 240 000*5%)

Жами Пенсия миқдори 1 782 000+162 000=1 944 000 сўм олиб келган бўлса

Ушбу фуқаронинг пенсияси 2023 1 январидан қайта ҳисоб китоб қилиниб,2 332 800 сўмни ташкил этади,

Пенсия ҳисоби ўртача ойлик иш ҳақи миқдори Пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг (324 000сўм)нинг 12 баравари (3 888 000 сўм)дан юқори бўлганлиги сабабли,Пенсия ҳисоблаш учун 3 888 000 сўм инобатга олинади.

Пенсия таянч миқдори 2 138 400 сўм (Пенсияни ҳисоб китоб қилиш учун инобатга олинган ўртача ойлик иш ҳақи 3 888 000 сўмнинг 55 %)

Ортиқча иш стажи учун устама 194 400 сўм (3 888 000*5%)

Жами Пенсия миқдори 2 138 400+194 400=2 332 800 сўм бўлади

Яъни фуқаронинг 2023 йил 1 январидан бошлаб пенсия миқдори амалдагида нисбатан 388 800 сўмга ошади.

Юқоридаги Фармонга мувофиқ,бугунги кунда Молия вазирлиги хузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан ўртача ойлик иш хақи миқдори 3 240 000 сўмдан юқори бўлган барча пенционерларнинг пенсиялари қайта ҳисоб китоб қилиниб,пенсияси ошадиган фуқароларга жорий йилнинг декабрь ойида СМС хабар yuborildi.Pensionerlarning Пенсия миқдори автоматик тарзда қайта ҳисоб китоб қилинади бунда пенционерларни Пенсия жамғармасига мурожаат этиш зарурати йўқ.

 

 


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари