Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

349683       0

Ахборот хизмати

       

Термиз шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Суннатилло Мухамадиевнинг октябрь ойи якуни бўйича ҳисоботи

Барчамизга маълумки, давлатимиз, хусусан иқтисодиётимиз ривожида тадбиркорларнинг ўрни беқиёс. Шу боис уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фаолиятларини ривожлантириш учун зарурий шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиш устувор вазифалардан бири саналади.
Термиз шаҳар давлат солиқ инспекцияси томонидан тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш, фаолиятлари билан яқиндан танишиш мақсадида мунтазам тарзда бевосита мулоқотлар ташкил этилиб, солиқ қонунчилигига оид янгилик ва ўзгаришлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар бериб борилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар иштирокида 4 маротаба семинар ва учрашувлар ташкил этилиб, соҳалар кесимида 3 та давра суҳбатлари ўтказилди. Шунингдек тадбиркорлик субъектларининг иш жараёнида юзага келаётган муаммоларини ҳал этиш мақсадида Термиз шаҳар давлат солиқ инспекцияси томонидан ташкил этилган “Солиқчи-кўмакчи” телеграм каналига йўлланган мурожаатларга кўра жами 178 тадбиркорларнинг муаммолари ҳал этилди.
Бундан ташқари йил бошидан бугунги кунга қадар Термиз шаҳрида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг ҳузурига борган ҳолда 1678 та муаммолари ўрганилиб, ушбу муаммоларнинг 1345 таси солиқ органлари ходимлари кўмагида ҳал этилди ва 978 та масала юзасидан тушунтиришлар берилди. Жумладан 1245 нафар тадбиркорларга дастлабки бухгалтериясини юритишда кўмаклашилиб, 5083 нафар тадбиркорларга “E-imtiyoz”, “E-ijara” ҳамда “E-aktiv” автоматлаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланиш тартиблари тушунтирилди. Молиявий қийинчиликларга дуч келган 9 нафар тадбиркорларга умумий ҳисобда 103 млн 993 минг сўмлик солиқ қарзини тўлаш муддатини узайтиришга рухсат берилди.
Тадбиркорлар билан доимий тарзда олиб борилаётган тушунтириш ишлари натижасида 590 та корхонада меҳнат қилаётган 2178 нафар фуқароларнинг фаолияти қонунийлаштирилди.
Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхонарларида 543 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 1482 нафар, қурилиш корхоналарида 153 нафар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи 142 нафар фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди ва бюджетга 3 млрд. 1 млн.сўм қўшимча маблағ йўналтирилди
2022 йилнинг октябрь ойи давомида Термиз шаҳар солиқ тўловчилари томонидан 36 млрд 431 млн.сўм миқдорида солиқ тўланиб, белгиланган прогноз режаси 4 млрд. 401 млн.сўм ортиғи билан бажарилди. Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг асосий қисми 34 млрд. 802 млн.сўм ёки
95,6 фоизи юридик шахслар ва 1 млрд. 629 млн.сўми ёки 4,4 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди.
Солиқ турлари бўйича таҳлил этадиган бўлсак, тушумнинг 25 млрд. 578,5 млн.сўми ёки 70,2 фоизини жисмоний шахслар даромад солиғи, 1 млрд. 861,1 млн.сўми ёки 5,1 фоизини айланмадан олинадиган солиғи,
728,6 млн.сўми ёки 1,9 юридик шахсларнинг ер ва мол-мулк солиғи, 1 млрд. 414 млн.сўми ёки 3,8 фоизини жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиғи ҳамда қолган 6 млрд. 849,4 млн.сўми ёки 18,8 фоизини эса бошқа солиқлар ва йиғимлар ташкил этди.
Шу ўринда давлатимиз равнақи ва халқимиз фаровонлигини таъминлашга сафарбар этиладиган солиқларни ўз вақтида тўлаётган ҳар бир юртдошимизга ўз миннатдорчилигимизни билдириб, давлат солиқ инспекцияси ходимлари ҳар бир солиқ тўловчи билан бевосита мулоқотга киришиш, муаммоларига ижобий ечим топиш ва уларнинг фикр-мулоҳазалирини тинглашга тайёр эканлигини билдирамиз. Зеро, солиқ маъмурчилигини такомиллаштиришда солиқ тўловчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари ҳам муҳим аҳамият касб этади.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари