Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

373139       0

Ахборот хизмати

       

Термиз шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Суннатилла Муҳамадиевнинг август ойи якуни бўйича ҳисоботи

Солиқчи – тадбиркорга комакчи! Бугун давлат солиқ хизмати органлари ходимлари ўз фаолиятини мазкур тамойил асосида йўлга қўйиб, солиқ тўловчиларнинг энг яқин кўмакчиси ва ишончли ҳамкорига айланмоқда.

Хусусан жорий йилнинг август ойида Термиз шаҳрида фаолият юритаётган 250 та тадбиркорлик субектининг 320 та муаммолари ўрганилиб, имтиёзли кредит олиш, дастлабки бухгалтериясини юритиш, ҳисоботларни тўлдириш ва топшириш каби 120 дан ортиқ масалалар бевосита солиқ органлари ходимлари кўмагида ҳал этилди.

Бундан ташқари, фаолиятини тўхтатган 15 нафар тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилиб, фаолиятларини қайта тиклашга эришилди.

Тадбиркорлар учун тенг рақобат муҳитини яратиш, ноқонуний тарзда савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланишнинг олдини олиш мақсадида давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидагн назорат тадбирлари ўтказилиб, 50 нафар фуқаролар ҳеч қандай ҳужжатларсиз тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганлиги аниқланди. Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида ушбу фуқароларнинг 50 нафари белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиб, қонуний тарзда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйдилар.

Хўжалик юритувчи субектлар билан ўтказилган бевосита мулоқотлар ва кенг кўламли тушунтириш ишлари пировардида август ойида 411 та корхонадаги 900 нафар норасмий ишловчи фуқароларнинг фаолияти легаллаштирилди.

Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 510 нафар ҳамда савдо ва умумий овқатланиш корхонарларида меҳнат қилаётган 390 нафар фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди ва буджетга 90,1 млн сўм қўшимча маблағ йўналтирилди.

Мамлакатимизда Президентимиз бошчилигида узоқни кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида бизнес учун эркин ва тенг рақобат майдони юзага келмоқда. Бунинг самараси тадбиркорлик субектларининг умумий товар айланмасида ҳам акс этмоқда.

Жумладан, Термиз шаҳридаги 1,7 минг субектнинг товар айланмаси ўтган йилга нисбатан кўпайиб, жами товар айланмаси ўсиши 115 фоизни ташкил этмоқда.

Аҳамиятлиси, 2022-йилнинг август ойи давомида Термиз шаҳар солиқ тўловчилари томонидан 38,2 млрд сўм миқдорида солиқ тўланиб, белгиланган прогноз режаси 8,5 млрд сўм ортиғи билан бажарилди. (Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 140,2 фоизга кўпдир.) Буджетга йўналтирилган солиқларнинг асосий қисми 32,6 млрд сўми, яъни 91.6 фоизи юридик шахслар, 8.4 миллиард сўми ёки 2,8 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди.

Солиқ турлари бўйича таҳлил этадиган бўлсак, тушумнинг 25,3 млрд сўм ёки 71,0 фоизини жисмоний шахслар даромад солиғи, 1,6 млрд сўм ёки 4,4 фоизини айланмадан олинадиган солиғи, 0,8 млрд сўм ёки 2,2 фоизини жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиғи ҳамда қолган 10,5 сўм ёки 22,4 фоизини эса бошқа солиқлар ва йиғимлар ташкил этди.

Солиқ қарздорлигини қисқартириш борасида олиб борилган изчил ишлар натижасида 23 та корхона томонидан умумий миқдорда 0,5 млрд сўмлик солиқ қарзорлиги тўлаб берилди.

Юртбошимизнинг “Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари яна 10 тага оширилиши норасмий бандликни камайтириш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлди. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда Термиз шаҳрида ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони 743 нафарни ташкил этади.

Солиқ тизимини рақамлаштириш борасида олиб борилаётган изчил ишлар, амалиётга татбиқ этилаётган автоматлаштирилган ахборот тизимлари солиқ муносабатларини енгиллаштириш, хато ва камчиликларни ўз вақтида тўғрилаш имконини бермоқда. Биргина мисол жорий йилнинг июл-август ойлари давомида “Автокамерал” дастурий маҳсули орқали Термиз шаҳридаги 103 та хўжалик юритувчи субектнинг солиқ ҳисоботларида хато ва камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан текширувдан олдинги таҳлил асосида хабарномалар юборилди.

Шундан 35 нафар тадбиркорлик субектлари томонидан йўл қўйилган 1 250 млн сўм миқдордаги солиқ ҳисоботларидаги камчиликлар ўз вақтида тўлиқ бартараф этилди. Натижада текшириш давомида қўлланилиши лозим бўлган 250 млн сўм молиявий жарималар қўлланилмасдан, тадбиркорлик субектлари ихтиёрида қолди.

Мисол учун Термиз шаҳар давлат солиқ инспекциясида рўйхатга олинган "Сурхондарё қурилиш ва архитектура” КХК томонидан “Автокамерал” дастурий маҳсули орқали юборилган хабарномага асосан 450.5 млн сўм аниқланган камчиликлар юзасидан белгиланган муддатда қайта ҳисобот тақдим этилди. Натижада Солиқ кодексига мувофиқ қўлланилиши лозим бўлган 90.1 млн сўм миқдоридаги молиявий жариманинг олди олинди.

Шунингдек Термиз шаҳар ДСИга юридик ва жисмоний шахслар томонидан келиб тушган 127 та мурожаат батафсил ўрганилиб, уларнинг 112 таси ижобий ҳал этилди ва 15 та мурожаат юзасидан тушунтиришлар берилди.

Таъкидлаш жоизки, “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида олиб бораётган ишларимиз янада изчиллик касб этади. Зеро, биз солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори ва энг яқин кўмакчисимиз!

 

Суннатилла Муҳамадиев,

Термиз шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари