Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

576187       0

Ахборот хизмати

       

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 24 июль куни ижтимоий тармоқ орқали “Термизлик норози ногиронлар Президентга дардини айтишди” номли видеомурожаат ўрганилди.

Термиз шаҳар ҳокимлиги ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Термиз шаҳар “Мангузар” маҳалласидаги кўп қаватли 34 уйда истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган оила вакиллари мурожаатида уй-жой кредит қарздорлигини тўлаб берилишида ҳамда уйнинг ертўла қисмидаги канализация тармоғи ва том қисмларидаги айрим камчиликларни бартараф этишни сўраган.
Аниқланишича, Термиз шаҳар “Мангузар” маҳалласидаги 34 уйда жами 24 та хонадон жойлашган бўлиб, шундан 9 та хонадонда ногиронлиги бўлган оилалар истиқомат қилади. Мазкур оилаларга 2019 йилда топширилган имтиёзли уй-жойларнинг бошланғич тўловлари маҳаллий ҳокимлик ҳисобидан тўлиқ тўлаб берилган. Шунингдек, банк билан фуқаролар ўртасида 3 томонлама тузилган шартномага асосан ҳар ой чиқадиган кредит тўловларини уй-жой эгаларининг ўзлари тўлаб бориши шартномада белгиланган. Ўрганиш жараёнида мазкур видеомурожаатдаги айрим оилаларнинг уй-жойларидан кредит тўловларидан қарздорлиги мавжудлиги аниқланди.
Барчага маълумки, юртимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган оилаларга амалий ёрдамлар кўрсатилиб, уларга муносиб шароитлар яратиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу ишларни давом эттириш мақсадида юқоридаги ногиронлиги бўлган оилаларнинг кредит тўловидаги қарздорлигини тўлаб бериш учун маҳаллий ҳокимлик томонидан молиялаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу маҳалладаги кўп қаватли уйларга коммунал хизмат кўрсатиш “Сурхон Соҳили Коммунал” МЧЖ бошқарув сервис компанияси масъул бўлиб, айни вақтда компания ходимлари томонидан 34-уйнинг ертўла ва том қисмидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлар бошланганлигини ҳамда ушбу муаммолар тўлиқ бартараф этилишини маълум қиламиз.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари