Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

390431       0

Ахборот хизмати

       

МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

 

Анжуманда шаҳар ҳокимининг ўринбосари К.Ашуров, шаҳар спорт бўлими бошлиғи И.Абдусатторов ҳамда журналист ва ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этишди. 

Матбуот анжуманида К.Ашуров сўзга чиқиб, “Шаҳар аҳолиси ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш борасидаги ишлар” мавзусида ахборот берди.

Савол-жавобларга бой тарзда ўтган анжуманда иштирокчиларнинг таклифлари ҳам тингланди.

Тадбирда ҳоким ўринбосари К.Ашуров томонидан қуйидаги маълумотлар айтиб ўтилди.

 

Бугунги кунда, Термиз шаҳридаги 37 та маҳаллада 187 минг 800 нафар аҳолининг 63 минг 965 нафари 7-30 ёшдагиларни ташкил этиб, улардан 45 минг 447 нафари спортга жалб қилинган бўлса, шундан 19 минг 189 нафари мунтазам спорт билан шуғулланади.

Ўтган йилларда аҳолининг 19-20 фоизи спорт билан шуғулланган бўлса, бу кўрсаткич бугунги кунда 24,2 фоизга етказилди. Йил якунига қадар эса пара-спортчилар билан бирга камида 28 фоизга етказишни олдимизга режа қилиб олдик.

Термиз шаҳрида аҳолининг, айниқса ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилиб, шаҳарда бугунги кунда жами 200 тадан ортиқ спорт иншоотлари фаолият юритмоқда.

Шундан, 2 та стадион, 127 та спорт майдони ва майдончалари, 45 та спорт заллари, 5 та сузиш ҳавзалари, 1 та ёпиқ отиш тири, 1 та ўқ отиш ва стендга отиш жойи, 28 та сунъий қопламали футбол майдонлари ва спорт иншоотлари фаолият юритади.

Термиз шаҳрида ёпиқ спорт иншоотлари сони 62 тани ташкил этади. Шундан;

-туризм ва спорт бўлими тизимида 6 та таълим муассасаларида 16 та;

-халқ таълими тизимида 28 та таълим муассасаларида 28 та;

-касб-ҳунар мактаби, техникум ва академик лицейларда
9 та;

-4 та олий таълим муассасаларда 6 та ёпиқ спорт заллари мавжуд.

Шаҳарда 2022 йил инвестиция дастури асосида (Кураш ва футбол мактаб интернатлари) 2 та спорт иншоотлари қурилиши режалаштирилган.

Спортни ривожлантириш соҳасига хусусий тадбиркорларни кенг жалб этиш натижасида хусусий тадбиркорлар томонидан бугунгача 28 та мини стадион, 2 та кураш заллари, 1 та бокс заллари, 7 та фитнес клублари, 2 та сузиш ҳавзалари ташкил этилди.

Шаҳардаги мавжуд 37 та маҳаллаларда жорий йилнинг ўзида 41 та “Workout”, 12 та стритбол, 3 та бадминтон, 28 та мини-футбол майдонлари, 3 та фитнес заллари ҳамда 7 км. велойўлаклар фойдаланишга топширилди.

Аҳоли орасида ўтказилаётган оммавий спорт тадбирларини тизимли равишда ташкил этиш мақсадида, аҳоли ўртасида “Соғлом турмуш тарзини” кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида 938 та оммавий спорт тадбирлари ўтказилиб, ушбу спорт тадбирларида 45 минг
447 нафар (24,2 фоиз) аҳоли қамраб олинди.

Ҳозирги кунда шаҳарда жами 46 та спорт турлари бўйича федерациялар фаолият олиб бормоқда.

Шундан, Олимпия спорт турлари бўйича 22 та, Ноолимпия спорт турлари бўйича 20 та, Миллий спорт турлари бўйича 4 та федерациялар фаолият юритиб кемоқда.

Шунингдек, 2021 йил давомида 28 та умумтаълим мактаблари 21 турдаги спорт жихозлари билан ҳамда спорт таълим муассасалари 390,9 млн. сўмлик спорт анжом ва жихозлари билан таъминланди. 

Шунингдек, бугунги кунда шаҳарда “Спорт тарғиботчилари” фаолияти тизимли йўлга қўйлган бўлиб, шаҳардаги ташкилотларида ҳамда барча турдаги хўжалик юритувчи субъектлар кесимида жами 1,5 минг нафардан ортиқ “Спорт тарғиботчилари” шакллантирилди.

“Шахсий намуна” сифатида раҳбарлар жойларда ҳар ҳафта шанба куни, 14:00 да спорт турларининг футбол, велоспорт, теннис, бадминтон йўналишлари бўйича мусобақалар ўтказиб келинмоқда.

Шаҳарда кейинги йилларда айниқса ёшларимиз ва нуронийларимиз томонидан спортга бўлган иштиёқ кучаймоқда.

Мисол учун, эрталаб Термиз шаҳар кучаларида югураётган ва пиёда юратган кўплаб ёшлар ва нуроний ёшдаги аҳолини кўришимиз мумкин.

Бундан ташқари, жойларда шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарлари билан ёшлар учрашувларда ёшлар спорт билан шуғуланиш учун зарур шароитларни яратиб бериш бўйича кўплаб таклифлар бермоқда.

Шаҳарда ҳар ҳафта марафон бўлиб ўтмоқда. (мисол учун гиёхвандликка қарши курашиш мақсадида куни кеча Термиз шахрида юриш бўйича марафон бўлди).

Эрталабки бадантарбия ва гимнастика машғулотларини ўтказиш учун маҳаллабай тренерлар бириктирилган бўлиб, машғулотлар ўтказиб келинмоқда.

Бундан ташқари, ОАВ орқали аҳолини оммавий спорт билан шуғулланишга жалб этиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, ҳар куни эрта тонгда соат 07:00да “Мунаввар кун” дастури орқали бадантарбия машқларини бажаришмоқда.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари