Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

391530       0

Ахборот хизмати

       

Расмий муносабат

 

Ижтимоий тармоқларда “Эрдўған бобо ёрдам беринг!” сарлавҳали Термиз шаҳридаги 7-мактаб ўқувчиси Бобур исмли вояга етмаган боланинг видео мурожаати жойлаштирилди. 

 

Ушбу мурожаат Термиз шаҳар ҳокимиги, умумтаълим мактаби вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари иштирокида жойида ўрганилди. Ўрганиш жараёнида мурожаат эгаси Бобур Худойқулов онаси Дилфуза Чориева билан бирга “Нурли келажак” маҳалласи, Гулшан кўчаси, 18-уй 10-хонадонда вақтинча рўйхатда туриб, ижарада яшаб келаётганлиги маълум бўлди.

 

Аниқланишича, фуқаро Д.Чориева “Аёллар дафтари”да рўйхатда туради, “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам ва вояга етмаган фарзандига ёшга доир нафақа пули тўлаб борилмоқда. Жорий йил май ойида бир марталик 1 млн 80 минг сўм миқдорида моддий ёрдам ҳам берилган.

 

Мактаб директори ва синф раҳбарининг маълум қилишича, Б.Худойқулов 2021/2022 ўқув йилида дарсларга мунтазам қатнашган ва умумий фанларни ўзлаштириши бўйича 4.79 бал тўплаган.

 

Ҳокимликлар томонидан моддий ёрдам берилмагани ва олти ой мактабга кийим-кечаги йўқлиги сабабли дарсга қатнашмагани ҳақидаги важлари тасдиқланмади.

 

Ўрганиш якунида, она ва болани ҳокимлик балансидаги ётоқхонага жойлаштириш мақсадида навбатга қўйилиши, унгача ижара пуллари қоплаб берилиши тўғрисида Д.Чориева билан сухбат жараёнида тушунтирилди.

 

Шу куннинг ўзида ушбу оилага бир ойлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилиб, ҳолат тўлиқ назоратга олдинди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари