Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

422044       0

Ахборот хизмати

       

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Термиз шаҳридаги 5-сон оилавий поликлиникаси шифокорлари

томонидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ноқонуний

берилаётгани ҳақидаги мурожаатга муносабат

 

Фуқаро Бозорова Ситоранинг 2022 йил март ойида соғлиқни сақлаш бошқармасига телефон орқали Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 5-сон оилавий поликлиника шифокорлари томонидан фуқароларга меҳнатга лаёқатсизлик варақасини ноқонуний бераётганлигига эътироз билдириб қилган мурожаати юзасидан Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2022 йил 29 мартдаги 266-С-сонли буйруғига асосан малакали мутахассислардан иборат гуруҳ тузилиб, ўрганиш ўтказилган.

Ўрганиш натижаларига кўра чиндан ҳам баъзи ҳолларда 5-сон оилавий поликлиника врачлари томонидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 20 мартдаги меҳнатга лаёқатсиз варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақидаги 25-сон буйруқ талаблари асосида ўрганилганда бир қатор хато камчиликлар аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Термиз шаҳар 5-сон оилавий поликлиника тиббиёт ходимларининг меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини расмийлаштиришда йўл қўйган хато-камчиликларга ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2022 йил 5 апрелдаги 02-Б-1-сонли хати билан вилоят прокуратурасига юборилган.

Ҳозирги кунда прокуратура томонидан мазкур муассасада ўрганиш ишлари давом этмоқда. Ўрганиш якунлари бўйича қўшимча маълумот такдим этилади.

 

Сурхондарё вилоят соғлиқни

сақлаш бошқармаси  


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари