Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

БРИФИНГ

БРИФИНГ

17 / 05 / 22

423899       0

Ахборот хизмати

       

БРИФИНГ

Термиз шаҳар ҳокимининг ўринбосари Бунёд Жўраев иштирокида “Маиший чиқиндилар тўпланишининг атмосферага таъсири, бу борада шаҳар ҳудудида олиб борилаётган ишлар” мавзусида брифинг ўтказилди.

Ҳурматли шаҳримиз фуқаролари !

Барчамизга маълумки, Ҳурматли Президентимизнинг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза килишга қаратаётган алоҳида эътиборлари натижасида Термиз шаҳрида ҳам яшил ҳудудларни янада кенгайтириш учун катта имконият яратди десам, муболаға бўлмайди.
2022 йилдаги чиқиндилар билан боғлиқ ишларни такомиллаштириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва бута кўчатларини экиш ишларини самарали ташкил этиш, экологик ҳолатни барқарорлаштириш бўйича вазифа ва топшириқлар ижросини сўзсиз таъминланиб бориляпти.
Экологик маданият бир нечта омиллар асосида шаклланади. Табиатга муҳаббат, табиат ҳақидаги билим ва тасаввурлар, экологик тарбия, анъана ва қадриятлар, ота-боболар тарбияси шулар жумласидандир.
Табиатга меҳр-муҳаббат ҳар бир инсоннинг қонида мавжуд. Чунки, инсон табиат фарзанди. У она қорнидаёқ табиат неъматларидан баҳраманд бўлади-нафас олади, озиқланади. Табиат ер юзидаги жамики тирик мавжудот учун муқаддас гўшадир. Табиат уларни тўйдиради, кийдиради, иссиқ ва совуқдан асрайди.
Термиз шаҳрида экологик ҳолат ва санитар тозалаш хизматларини янада яхшилаш мақсадида Халқ таълими соҳасига
102 та, мактабгача таълим соҳасига 94 та, соғлиқни сақлаш соҳасига 10 та, шунингдек бошқа ижтимоий соҳа ташкилотлари учун 100 та чиқинди контейнерлари билан таъминлаш чоралари кўрилди.
Шаҳардаги мавжуд 354 та юридик ташкилотлар билан санитар тозалаш хизматларини кўрсатиш бўйича икки томонлама шартнома имзолаш ҳисобига санитар тозалаш хизматлари кўрсатганлик учун муддати ўтган дебитор қарздорликлари 20 фоизга қисқартирилди.
Саноат корхоналаридан атмосферага ташланмаларни камайтириш мақсадида “Сурхондонмаҳсулотлари” АЖ томонидан жами 3 та чанг-газларни тутиб қолиш ускуналари модернизация қилинди.
3 та саноат корхоналари ҳудудлари ва унга туташ ҳудудларда чанг-газларни ўзида тутиб қолувчи йирик баргли дарахтлар экилди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, олдимизда турган вазифалар ниҳоятда залворли. Уларни муваффақиятли тарзда амалга ошириш ҳар биримиздан бор билим ва маҳоратимизни ҳамда тажрибамизни ишга солишни, янаям аниқроқ айтадиган бўлсак, азиз авлиёлар ўсиб улғайган Термиз шаҳрининг келажак авлодлари учун темир – бетон бўлакларидан иборат бир шаҳар эмас, аксинча, “Яшилликка бурканган навқирон шаҳар” яратишни бугундан, ўз уйимиздан бошлашимизни яна бир бор такидлаб ўтаман.

Эътиборларингиз учун раҳмат!


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари