Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

БРИФИНГ

БРИФИНГ

27 / 05 / 22

418373       0

Ахборот хизмати

       

БРИФИНГ

Термиз шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Эламанов Ғайрат Абдиевич иштирокида брифинг ўтказилди.
Мавзу: Шаҳарда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар.

Муҳтарам Президентимизнинг 2021 йил 3 декабрда “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги ПФ-29-сон Фармони ҳамда “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сон Қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида, Термиз шаҳрида мавжуд 37 та маҳаллага 107 нафар номзод рўйхати шаклантирилди ва Республика комиссияси аъзолари томонидан суҳбатдан ўтказилди ҳамда ушбу маҳаллаларга жорий қилинган Ҳоким ёрдамчиси лавозимига тажрибали номзодлар танлаб олинди.
Танлаб олинган Ҳоким ёрдамчилари жорий йилнинг 10 январидан бириктирилган маҳаллаларида ўз фаолиятини бошлашди ва бугунги кунга қадар улар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, ҳар бир Ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳалладаги ҳар бир хонадонга ташриф буюрган ҳолда, сўровномалар ўтказилди. Сўровнома маълумотларига кўра шаҳардаги 37 та маҳаллаларда 42 минг 200 та хонадон, 53 минг 300 та оила ҳамда 189 минг 630 нафар аҳоли истиқомат қилади.
Ўтказилган хатлов натижаларига кўра, 42 минг 200 та хонадонларнинг маълумотлари Республика миқёсида кенг фойдаланилаётган “Онлайн маҳалла” платформасига тўлиқ расмийлаштирилди. Ўрганилган хонадонларнинг иқтисодий-ижтимоий аҳволи 4 тоифага ажратиб олинди.
Жумладан:
Биринчи тоифага – 3 минг 600 таси (8,5%) “Иқтисодий ночор” (хонадонлар даромади кам, ишсиз аъзолари бўлган, ўз ишини бошлашга қизиқиши катта, шунингдек, даромад топишга, касб ўрганишга ҳаракат қилаётган хонадонлар);
Иккинчи тоифага – 22 минг 300 таси (52,9%) “Ўрта”
(Доимий даромадга эга, қўшимча даромад топиш истаги бор хонадонлар);
Учинчи тоифага – 2 минг таси (4,8%) “Эҳтиёжманд” (Ногиронлиги
бор ва касал аъзолари бўлган, боқувчисини йўқотган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонлар);
Тўртинчи тоифага – 14 минг 300 таси (33,8%) “Намунали” (Иқтисодий аҳволи яхши ва ўзига тўқ хонадонлар) ажратиб олинди.
Хоким ёрдамчилар томонидан хонадонларни хатлов ўтказиш жараёнида қуйидаги муаммолар аниқланди:
- 1600 та ишлаш истаги мавжуд меҳнатга лаёқатли ишсизлар; (бугунги кунга қадар 850 нафари ишга жойлаштирилди)
- 432 та касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқиш истаги мавжуд хонадон аъзолари;
(бугунги кунда 240 нафар фуқаролар касб бўйича ўқитилмоқда)
- 827 та Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хонадон аъзолари;
(биринчи чорак давомида хоким ёрдамчилар тавсияси билан тадбиркорликга истаги бор фуқароларнинг 225 таси “Юридик”, “185 таси ЯТТ”) бўлиб давлат хизматларидан рўйхатдан ўтказилиб фаолияти бошлаган)
- 1480 та жисмоний ва юридик шахслар 49,9 млрд сўм кредит олиш учун талабгорлар;
(Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 2022 йил учун
50 млрд. 500 млн.сўм ажратилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар ахоли томонидан 142 млрд. 531 млн сўмлик 4503 та аризалар келиб тушган)
- Шундан: ҳоким ёрдамчилари томонидан 20 млрд. 530 млн сўмлик
709 та аризаларга ижобий тавсиялар берилиб 471 та аризаларга 14 млрд.
234 млн сўмлик кредит маблағлари ажратилган йиллик режага нисбатан 28% бажарилган.
- Ҳоким ёрдамчилари томонидан 115 млрд. 812 млн, 3609 та аризалар рад этилган бўлса 130 та аризалар 4 млрд. 602 млн кўриб чиқиш жараёнида)
- 261 та фуқаро 1 млрд. 576 млн сўм субсидия асосида ишлашни истаганлар;
(жорий йилнинг 4 ой давоми хоким ёрдамчиларнинг тавсиясига билан жами 49 та фуқарога 156 млн.сум субсидия ажратилди, ажратилган маблаглар асосан суғориш воситаси ва иссиқхонага берилган)
- 88 та кооперация асосида ишлашни истаганлар;
Муҳтарам Презентимизнинг 2021 йил 23 августда “Сурхондарё вилоятида қулай инвестиция муҳитини яратиш, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни рағбатлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбир тўғрисида”ги ПҚ-5228 сон Қарори доирасида “Бир маҳалла-бир маҳсулот” тамойили асосида кредит маблағлари кооперация шаклида шаҳримиздаги 7 та маҳалла яъне “Мангузар”, “Чегара”, “Гулистон”, “Сурхон Сохили”, “Паттакесар”, “Жўйжангал” ва “Намуна” МФЙлар танлаб олинган бўлиб, бунда 560 та хонадонда 16 млрд. 500 млн. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.
Мисол учун, Мазкур Қарор асосида Термиз шаҳридаги “Паттакесар” МФЙ Ҳоким ёрдамчисининг фаолияти ўрганилганда, ушбу Ҳоким ёрдамчиси тавсияси билан 7 та хонадонга 140 дона асалари уяси олиб берилганлиги, фуқаро Қурбонов Анвар ва Авазов Абдураҳмонлар билан суҳбатлашилганда, ўз фаолиятидан йилда икки маротаба асал олиши, ҳар бир асалари уясидан ўртача 15 кгдан асал олиши ёки йиллик 40 млн.сўм даромадга эга бўлиши маълум бўлди.
Шунингдек, “Саховат” маҳалласида бугунги кунда “Abu Laziz Termiz Fayz” МЧЖ томонидан ташкил этилган паррандачилик ва қуёнчилик йўналиши бўйича тадбиркорлик субъектининг фаолияти йўлга қўйилди ва фуқароларга кредит асосида наслли парранда ва қуён етказиб чоралари кўрилмоқда.
Ҳозирги кунда парваришланаётган қуён ва товуқ зотларини кооперация қилиш истагида бўлган аҳолига етказиб берилиши кўзда тутилган.
Барча ҳоким ёрдамчилари йиллик ишлаб чиқилган иш режа асосида иш ташкил этиб, кунлик аниқланган муаммо ва таклифларни бўйича
“йўл харита”га киритиб борилмоқда.
Ҳоким ёрдамчиларига ажратиладиган маблағлар:
2022 йилда ҳоким ёрдамчилари томонидан аҳолини тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ўзини-ўзи банд қилиш ва иш билан таъминлаш учун 128 882 млрд.сўм маблағлар ажратилади;
- 50 млрд 531 млн оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар;
- 48 млрд 620 млн хизмат соҳасини ривожлантириш учун кредитлар;
- 16 млрд 500 млн “бир маҳалла-бир махсулот” тамойили асосида ажратиладиган имтиёзли кредитлар;
- 13 млрд 231 млн.сўм субсидия маблағлари;
Жумладан:
- 6 млрд 204 млн.сўм бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан;
- 1 млрд 562 млн.сўм жамоат ишлари жамғармаси маблағлари;
- 332 млн.сўм Фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши маблағлари ҳисобидан.
- 1 млрд 612 млн.сўм Маҳалла инфратузилмасини яхшилаш учун ;
3 млрд 920 млн.сўм 3 та дафтар жамғармалардан (саҳоват ва кўмак жамғармасидан
1 млрд 395 млн.сўм, аёллар дафтари 1 млрд. 262 млн. сўм, ёшлар дафтари 1 млрд. 263 млн. сўм).
Ишга жойлаштириш:
Ҳоким ёрдамчиларининг ташаббуси билан жорий йилнинг 4 ой давомида 3719 та (режа 3404 та) режага нисбатан 109,0% фуқаролар ишга жойлаштирилди, шундан, январь ойида 509 та (режа 481 нафар) режага нисбатан 105,8%, февраль ойига 1 107 та (режа 1 036 та) режага нисбатан 106,8% март ойига 1 025 та (режа 925 та) режага нисбатан 110,0% ва апрель ойида 1 078 та (режа 962 та) режага нисбатан 112,0% иш ўринлари ташкил этилди.
Соҳалар кесимида таҳлил қилинганда:
1178 нафар ўзини ўзи банд қилганлар
821 нафар ҳар бир оила дастури асосида ажратилган кредитларга яратилган
185 нафар Бандликга кўмаклашиш Маркази томонидан жамоатчилик
52 нафар Бандлликка кўмаклашиш давлат маблағлари жамғармасидан субсидия
1626 нафар Легаллаштириш “Юридик ва Корхона ташкилотлар”га
225 нафар янги ташкил этишган юридик шасларга
185 нафар янги ташкил этилган ЯТТлар ҳиссасига тўғри келади.

Эътиборингиз учун раҳмат!

 

 


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари