Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва фаоллигини ошириш устувор вазифа

2021-01-28

498356       0

Янгилик ва эълонлар

       

Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва фаоллигини ошириш устувор вазифа

 

 

Бугун Термиз шаҳридаги 1-сектор штабида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, хусусан Президентимиз томонидан 2021 йил 27 январь куни ўтказилган йиғилишда ёшларга оид белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш бўйича вилоят Ишчи гуруҳи томонидан сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан учрашув ўтказилди.

 

Унда асосан “Ёшлар дафтари” ва ёшларни "маҳаллабай" бандлигини таъминлаш, уларни спортга кенг жалб қилиш ҳамда "Ёшлар: 1+1" лойиҳаси асосида ишларни тизимли олиб борилиши муҳокама қилиниб, йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни бартараф этиш борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.

 

Шундан сўнг, хабар берганимиздек Термиз шаҳар ҳокими Исроил Худойбердиев, секторлар раҳбарлари билан биргаликда шаҳримизда ташаббускор ва ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш истагида бўлган ёш йигит-қизлар билан очиқ мулоқот шаклида “Ҳоким ва ёшлар” учрашувини ўтказди.

 

 

Ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида ҳам ёш авлоднинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантириш, қизиқтирган масалалар, ўйлантираётган муаммоларга ижобий ечим топиш чораларига эътибор қаратилди.

 

 

Эслатиб ўтамиз: Термиз шаҳри бўйлаб "Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни - ёшларимизнинг ташаббус ва ғояларини қўллаб-қувватлаш куни" этиб белгиланди.

Ҳар пайшанба куни соат 14:00 да 1-сектор (Гулистон МФЙ) биносида секторлар ва барча мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида ташаббусларингиз ҳамда унинг ечимлари бўйича тақдимотингиз билан иштирок этишингиз мумкин.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари