Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

Болалар қувончи – бахтдан нишона

2020-11-20

480385       0

Янгилик ва эълонлар

       

Болалар қувончи – бахтдан нишона

 

Коронавирус инфекцияси тарқалиб, дунё аҳлининг ҳаловатидан айирган ва одамлардан зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслик сўралаётган шу кунларда саховатли инсонларнинг хайрли амаллари одамларга хотиржамлик бағишламоқда.

 

Хусусан, Термиз шаҳар ҳокими Исроил Худойбердиевнинг ташаббуси билан бугун "INDENIM" савдо мажмуаси томонидан шаҳримиздаги мактабларда таҳсил олаётган кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 156 нафар фарзандларига қишги кийимлар жамланмаси топширилди.

 

Болалар... Улар бизнинг келажагимиз, бошлаган эзгу ишларимизнинг давомчилари, кўзимизнинг нури, қалбимиз сурури. Улар билан ҳаётимиз обод, кўнглимиз чароғон. Шу сабабли ҳам болаларимиз бахтли бўлишлари учун ҳамма нарсамизни беришга тайёрмиз. Айниқса, бугун болажонларимиз қувончига-қувонч қўшган "INDENIM" савдо мажмуасига шаҳар ҳокимлиги ва ушбу оилалар номидан ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари