“Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг Термиз шаҳар босқичи бўлиб ўтди
Республика “Камалак” болалар ташкилоти ташаббуси билан ташкил этиб келинаётган “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивали янги истеʼдодларни кашф этиб, улар истеʼдодини юзага чиқаришга хизмат қилиб келмоқда. Куни кеча санʼат ва адабиётнинг барча йўналишларини ўзида қамраб олган фестивалнинг Термиз шаҳар босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ўтказилган фестивалнинг Термиз шаҳар босқичида ёш истеʼдод эгалари ўз имконият ва маҳоратларини намоён этиб, ғолиб ва фаол иштирок этганлар Термиз шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Термиз шаҳар Кенгаши ва Термиз шаҳар маданият бўлими томонидан тақдирланишди. Фестивал ғолиблари вилоят босқичида қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритишди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024