Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

475713       0

Мажлислар

       

Сурхондарёдаги секторлар раҳбарлари ва котиблари учун ўқув-семинар ташкил этилди
Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи доирасида маҳаллий кенгаш депутатлари, тадбиркор ва фермерлар, нуронийлар, ёшлар, жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказган йиғилишида секторлар раҳбарлари учун “маҳаллабай” ва “фуқаробай” ишлаш бўйича жорий этилаётган янги тизимни ўргатиш, ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини етказиш, секторларнинг “ўсиш нуқтаси”ни белгилаб олиш кўникмаларини мустаҳкамлаш вазифаси ҳам қўйилган эди.
Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган ўқув-семинарда туман, шаҳар ҳокимлари, прокурорлари, ички ишлар бўлими бошлиқлари ва солиқ идоралари раҳбарлари, секторлар котиблари иштирок этди.
Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қ.Қуранбоев давлатимиз раҳбари томонидан берилган вазифаларнинг мазмун-моҳияти, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичларининг ўсиш нуқталарини белгилашда сектор раҳбарларининг масъулияти ҳақида сўз юритди.
Президентимиз вилоят фаоллари йиғилишида воҳани комплекс ривожлантириш, “маҳаллабай” ишлаш асосида аҳоли муаммоларини ҳал этиш ва ҳаётини яхшилашнинг муҳим устувор йўналишларини белгилаб берди. Сурхондарё тажрибасини яратиш учун секторлар раҳбарларига аниқ вазифалар қўйилди. Шунга мувофиқ эндиликда сектор раҳбари ўз ҳудудида доимий ишлаб, хонадонма-хонадон юради. Аниқланган муаммоларни жойида ҳал этиш чораларини кўради. Шу тариқа вилоятда мавжуд 721 та маҳалла билан манзилли ишланиб, аҳоли бандлиги таъминланади. Камбағаллик қисқартирилади. Ҳар бир маҳалланинг “ўсиш нуқталари” ҳаётга татбиқ этилади. Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли даромади ва харид қобилиятини ошириш билан шуғулланади. “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” билан доимий ишлайди. Секторларда амалга оширилаётган бу ишларнинг асосий кўрсаткичлари тегишли тартибда баҳоланади. Иштирокчиларга сектор фаолиятини баҳолашнинг янги мезонлари ҳақида маълумот берилди. Маҳалла раислари билан ишлаш кунлик, ҳафталик ойлик режаларни тузиш ва уни амалга ошириш механизмлари, иш жараёнида эътибор қаратилиши зарур бўлган муҳим жиҳатлар айтиб ўтилди.
– Ҳудудларни бориб кўрганимизда маҳаллалардан бирига тижорат банкидан бириктирилган ходим билан суҳбатлашдим, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари О.Ҳасанов. – У йилнинг ўтган даврида ўз ташаббуси билан 9 кишига кредит маблағи ажратишга кўмаклашганини айтди. Бу самарали ишми? Ўша куни банк ходими билан уч соат маҳаллани айланиб, кредит олишга хоҳиш билдирган 20 га яқин кишини аниқладик. Бугун халқни рози қилиш учун давлат раҳбари ҳаммадан жон куйдириб ишлашни сўрамоқда. Бунинг учун раҳбар менежер бўлиши керак. Сектор раҳбари одамларнинг уйига кириб, пиёласидан бир қултум чой ҳўплагач, муаммоларини сўраса ҳам бу ўша хонадон учун катта мотивация бўлади. Уй эгалари қувонганидан ҳаракатга келади. Эндиликда қайси сектор раҳбарининг котиби билимли, ҳаракатчан ва ташаббускор бўлса, ўша секторда иш яхши кетади.
Таъкидланганидек, мамлакатимизда баҳолаш рейтингининг йўлга қўйилгани ҳудудларга белгиланган прогноз параметрлари чораклар ҳамда йил якуни билан ижобий кўрсаткичларга эришишда муҳим омил бўлади. Қайси йўналишда қолоқликка йўл қўйилса, шу сектор раҳбари тезкорлик билан мавжуд муаммоларни аниқлаб, ижросини таъминлаш учун ўзининг “йўл харитаси”ни ишлаб чиқади ва шу асосда муаммонинг ечимини топади.
– Ўқув машғулотлари жуда мазмунли, самарали ўтди, – дейди Ангор тумани ҳокими, биринчи сектор раҳбари Шоҳжаҳон Абдуллаев. – Сектор ҳудудида тамомила янгича тизимда “маҳаллабай” ва “фуқаробай” ишлаш бўйича муҳим тавсиялар берилди. Шунга асосан, ҳар бир маҳаллада бўлиб, хонадонма-хонадон юришни белгилаб олдим. Ҳудудимда 12 маҳалла бор. “Ёшлар дафтари”да 3 минг 614 нафар йигит-қиз, “Аёллар дафтари”да 1 минг 322 хотин-қиз, “Темир дафтар”да 80 нафар ногирон ва эҳтиёжманд фуқаро рўйхатда турибди. Бугундан ҳокимлик вазифамни биринчи ўринбосаримга юклаб, ўзим секторда иш бошлайман. Уч ойда “дафтар”лардаги ёшлар ва хотин-қизлар муаммоларини ҳал этаман. Иш билан таъминлайман. Ногирон ва эҳтиёжмандларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш учун жамғармаларимизда етарли маблағ мавжуд. Фақат ишни самарали ташкил этиб, кеча-кундуз халқ орасида бўлишни режалаштириб олдим.
Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Ш.Атабаев, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари С.Холхўжаев “Темир дафтар”га киритилган кам таъминланган оилалар билан ишлаш услублари, янги тизимда “маҳаллабай” ва “фуқаробай” ишлаш бўйича маълумот берди. Маҳалланинг “ўсиш нуқталари”ни белгилашда сектор раҳбарларининг ўрнини тушунтирди.
– Ўқув-семинарда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги мутасаддилари ишимизни баҳолашнинг янги тизимини содда тилда тушунтириб бергани ҳам айни муддао бўлди, – дейди Қизириқ тумани прокурори, иккинчи сектор раҳбари Жасурбек Раҳимов. – Шунингдек, секторлар билан ишлашда йўл қўйиб келинган камчиликлар ҳам очиқ айтилди. Тўғри, ҳозиргача сектор фаолиятини тўлақонли юритишда айрим камчиликларимиз бор эди. Энди тўлиқ сектор билан ишлайман. Секторга бириктирилган 10 маҳаллада 37 мингга яқин аҳоли яшайди. Улар билан “маҳаллабай” ва “фуқаробай” ишлаб, Президентимиз вилоятга ташрифи чоғида белгилаб берган 8 та йўналиш бўйича барча вазифаларни бажараман. Бугун бу борада олиб борадиган ишларимиз содда тилда аниқ тушунтириб берилди.
Семинар иштирокчиларида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Г.Маруфованинг “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш ва уларни дафтардан чиқариш тартиби, электрон маълумотларни юритиш, Ёшлар ишлари агентлиги директори А.Саъдуллаевнинг “Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизлар билан тизимли ишлаш ҳамда daftar.mehnat.uz платформасининг юритилишига бағишланган маърузалари ҳам қизиқиш уйғотди.
Ўқув-семинарда секторлар раҳбарлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган услубий қўлланма тарқатилди. Секторлар раҳбарлари ва котибларининг саволларига атрофлича жавоб берилди. Янги тизимда Сурхондарё тажрибасини яратиш юзасидан таклиф ва тавсиялар илгари сурилди.

 


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари